МАҚОЛАЛАР «ДИНИЙ ФУНДАМЕНТАЛИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМ» 10 марта, 2023 0 44 1. «Фундаментализм» сўзининг маъноси — пойдеворга, асосга қайтиш демак. Диний фундаментализм эса диннинг илк пайдо бўлиш ҳолатини тиклаш, тарихий тараққиёт натижасида тўпланган янги қоидалар, ақидалар, одатлар, назарияларни буткул рад этишни талаб қилади. «Динни тозалаш ва асл ҳолига қайтариш»ни фундаменталистлар ўзларининг бош мақсадлари қилиб олганлар. 2. Экстремизмнинг моҳияти, асосий йўналишлари — «Экстремизм» (лотинча extremus » та» — «кескин» маъноларида) фавқулодда, ўта ашаддий, кескин ҳаракат қилиш, шундай ғояларни тарғиб қилишдир. Экстремистлар учун дин бир мафкура, холос. Уларнинг асосий мақсади — куч ишлатиб, жамиятни таҳлика ва беқарорлик гирдобига солиб, зўрлик билан ҳокимиятни эгаллаш. Улар қонунларни писанд қилмайдилар, ғалаёнлар, тартибсизлик-ларни келтириб чиқаришга интиладилар. Охир-оқибатда террорга қ л урадилар. 3. «Акромийлар» оқимига 1990 йилларда Акром Юлдошев бошчилигида асос солинган. Уларнинг «Имонга йўл» рисоласи мавжуд бўлиб, унда ҳанафий мазҳаби ва мотуридий ақидасига зид таълимотлар рин олган, улар инсонлар онгини зарарлаш орқали, ҳокимятни махфий йўл билан қўлга киритишга ҳаракат қиладилар. 4. Сиёсийлашган диний экстремистик гуруҳларнинг бош мақсади – мамлакат сувренитети, чегаралари дахлсизлиги, конституцион тузумига, жамиятдаги динлараро ва миллатлараро барқарорликка таҳдид туғдириш, халқнинг давлатга, ҳукуматга, келажакка ишончини й қотиш, аҳоли, аввало ёшлар онгини захарлаш орқали жамиятни кучсизлантириш. 5. Андижон воқеаларининг ташкилотчилари — «Акромийлар» 2005 йилнинг май ойида Андижон шаҳрида террорчилик ҳаракатларини амалга оширди. 6. Сиёсийлашган экстремистик гуруҳларнинг фаолият босқичлари, кураш усуллари — аввал бошида улар зларининг оқимига содда, алданувчан ва ёшларни оғдариб оладилар, кейин мақсадларини амалга ошириш учун бирор мамлакатда т нтаришни, террористик амалиётни, ёлланма қотиллик, ҳукуматга босим ўтказишни амалга оширадилар. Ижрочи кучга, одатда жуда катта маблағ ва қурол-яроғ берилади. 7. И.Каримов диний экстермизмга қарши курашда — Ислом динини сиёсатга айлантираётган, ёвузлик ва террорчилик мафкурасини яратаётган к плаб радикал ва экстремистик марказларнинг, биринчи навбатда, ёшлар онгини заҳарлаб зомбига айлантириб, улардан етррорчиларни тайёрлаш б йича конвейр ташкил этаётган, халифалик тузишдек турли хом-хаёлларни амалга оширишга уринаётган қабиҳ кучларнинг илдизини қирқиб ташлаш керак деган ғояни илгари сурадилар. 8. «Ҳизбут таҳрир ал исломий» диний ташкилотига 1953 йилда Тақийюддин Набҳоний томонидан асос солинган. Демократия, конституция, сайловни инкор этади, сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш ва халифаликка асосланган тузумни ўрнатишни мақсад қилиб олган. Курш уч босқичдан иборат — 1-тушунтириш ишлар, 2-биргаликда ҳаракат қилиш, 3-тарбияланган уммат орқали ҳокимиятни қўлга киритиш. 9. «Нурчилар» ҳаракати ХХ асрларнинг бошларида Туркияда Саййид Нурсий томонидан асос солинган. Асосий мақсади мавжуд ҳокимият учун қарши чиқувчи ўта диний, мутассиб кишиларни тарбиялашдан иборат. Сиёсатга арлашмаймиз дейди лекин замирида сиёсатга аралашув ётади. 10. Диний экстремизмга қарши курашда раҳбар шахс масъулияти — Ўзбекистоннинг эътиқод эркинлиги соҳасида амалга ошираётган чора-тадбирлари диққат-эътиборга сазовор эканлигини, буни бутун дунё эътироф этаётганлигини кенгроқ ёритиш; фуқаролар, хусусан ёшлар ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни экстремистик ва террористик амалиёт содир этиш, жамоат тартибини бузишга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва ЖКда қандай моддалар ўрин олганлигидан хабардор этиш; ёшларда сиёсий маданиятни юксалтириш, ёшларда дин бобида бирор маълумот ёки таъсир сезса, албатта умумэътироф этилган уламо ёки мутахассисга мурожаат қилиш кўникмасини шакллантириш; носоғлом диний адабиётлар тарқалиши устидан назоратни янада кучайтириш 11. Диний экстремизм Ўзбекистон миллий манфаатлари учун ҳам бошқа ҳар қандай давлат, жамият мавжудлиги ва келажаги учун катта хавфдир. Унинг асосий мақсади мамлакат сувренитети, чегаралари дахлсизлиги, конституцион тузумига, жамиятдаги динлараро ва миллатлараро барқарорликка таҳдид туғдириш, халқнинг давлатга, ҳукуматга, келажакка ишончини йўқотиш, аҳоли, аввало ёшлар онгини захарлаш орқали жамиятни кучсизлантиришдан борат экан бу билан ҳеч қандай муроса қилиб бўлмайди. Билим юурти 4-курс 78-гуруҳ талабаси Арзиев Отабек Билим юрти матбуот хизмати.