ГУНОҲ МЎМИННИ ИЙМОНДАН ЧИҚАРАДИМИ

0
155

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн. Ассолату вассаламу ъала саййидина ва ҳабибина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

Бу масала борасида Аҳли сунна вал-жамоа «Гуноҳи кабийра мўминни иймондан чиқармайди, куфрга ҳам киргизмайди», дейди. Аҳли суннанинг муқобилида Хаворижлар ва Мўътазилалар туради. Улар айтишадики, «Гуноҳи кабийра мўминни иймондан чиқаради», дейишади. Ўзаро уларнинг фарқлари эса Мўътазилалар айтади, «Гуноҳи кабийра қилган инсон иймондан чиқади, лекин куфрга кирмайди, кофир бўлмайди. Балки иймон билан куфр ўртасидаги манзилада бўлади», деб айтишади. Хаворижлар эса, «Гуноҳи кабийра қилган инсон иймондан ҳам чиқади, куфрга киради, кофир бўлади», деб айтишади.

Бу масала, бу мавзу шундай мвҳим мавзуки, бошқа ихтилофли мавзулардан фарқ қилади. Чунки Хаворижлар юқорида айтилганидек муртадга чиқаришади, яъни уни ўлдиришни, қатл қилишни ҳалол қилиб юборишади, уни ўлдириб юборишади. Бу эса мусулмон жамиятида жуда ҳам катта хунрезликлар, фитналар, қатлиомларга сабаб бўлиши мумкин!!! Шунинг учун ҳам Хаворижларнинг бу ақидаси ўта хатарли ҳисобланади.

Яқинда кўрдик-ки, ИШИД воқеаларида бир гуноҳ қилган инсонни, «бу муртад, иймондан чиққан», деган ақида билан жуда кўпчиликнинг қонини ҳалол қилиб, ўлдириб юборишди. Ваҳоланки, гуноҳ қилмайдиган инсонни ўзи бўлмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «كلُّ بني آدم خَطَّاءٌ، وخيرُ الخَطَّائِينَ التوابون».

[حسن] — [رواه الترمذي وابن ماجه والدارمي وأحمد]

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Одам фарзанди хато қилувчидир. Хато қилувчиларнинг энг яхшиси хатоларига тавба қилувчиларидир”.

Гуноҳ қилиш бмлан инсон иймондан чиқса, ҳамма иймондан чиқади деган нарса келиб чиқади. Ҳаттоки пайғамбарлар алайҳимуссаломлардан ҳам » мухолафатул амр», яъни Аллоҳ таолонинг буйруғига гарчи гуноҳ деб ҳисобланмаса ҳам хилоф содир бўлган. Лекин ким пайғамбарларни иймондан чиқди деса у куфр ҳисобланади. Чунки пайғамбарларга иймон келтириш вожибдир.

Биз Аҳли суннанинг мўътабар китобларида келадики, масалан, Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ «Фиқҳул Акбар» да айтадиларки,

لا نكفر بذنب من الذنوب، و إن كانت كبيرة إذا لم يستحلها

«Биз мўмин кишини гуноҳ туфайли гарчи гуноҳи кабийра бўлсада, агар уни ҳалол санамаса кофирга чиқармаймиз», деб айтадилар. «Ақоиди Насафия» китобида эса:

الكبيرة لا تخرج العبد المؤمن من الايمان ولا تدخله فى الكفر

«Гуноҳи кабийра мўминни иймондан ҳам чиқармайди, куфрга ҳам киргизмайди», дейдилар. Ана шу жойда Хаворижларга ҳам Мўъталилаларга ҳам раддия бордир.

Биз Аҳли суннанинг далилига тўхталадиган бўлсак, аввало бу масала «Амал иймоннинг аслий жузъими?», деган масалага бориб тақалади. Хаворижлар ва Мўътазилалар «Амал иймоннинг аслий жузъи», деб аташади. Аҳли сунна вал-жамоа эса «Амал иймоннинг аслий жузъи эмас балки камолидандир», деб айтамиз. Бунга далил аввало, иймон нима, деган масалага тўхталсак, иймоннинг таърифида

الإيمان التصديق بما جاء به الرسول صلى الله عليه وسلم من عند الله و الإقرار به

«Иймон бу — Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳузуридан олиб келган динни қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрор бўлишдир», деб айтилади. Демак қалб билан тасдиқлаб, тил билан иқрор қилиш иймон экан, тасдиқ нима дейилса, шарҳларда айтиладики:

التصديق قبول القلب لخبر المخبر و إذعانه

«Тасдиқ — бу қалб хабар берувчининг хабарини қабул қилиши ва унга бўйсунишидир» дейилади. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ҳузуридан олиб келган динни қалб билан қабул қилиб, шунга қалб билан бўйсуниб, тили билан иқрор қилган инсон МЎЪМИН ҳисобланади. Шарҳларда айтиладики:

لا يخرج العبد المؤمن من الإيمان إلا من الباب الذي دخل فيه

«Мўъмин киши иймондан фақатгина унга кирган эшигидангина чиқади», дейилади. Мўъмин киши иймонга тасдиқлаш ва иқрор билан кирган эди. Модомики, унинг қалбида ўша тасдиқнинг ҳақиқати турган, ва буни тили билан иқрор қилаётган экан унда иймоннинг асли турган бўлади.

Bilim yurti mudarrisi

Abdumajidov Shahboziddin

Load More In MAQOLALAR