MAQOLALAR ИСЛОМДА АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ 12 мая, 2023 0 165 Исломда инсоннинг вужуди, кийими ва унга хос нарсалар поклиги билан бирга, унинг атрофидаги барча нарсалар хам пок булишига катта ахамият берилган. Турар жой кўча-куй, майдонлар, ишхоналар, таълим муассасалари, масжидлар, дам олиш жойлари, ҳамма-ҳаммаси пок бўлиши талаб килинган. Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам:»Поклик иймондандир” дедилар».Поклик иймоннинг ярми дейилиши бежиз эмас. Бу ҳадис иймонсиз ибодат асло қабул қилинмаслиги ва барча савоби бехуда кетиши эътиборидан келиб чикиб айтилган ва поклик иймоннинг ярмига тенглаштирилган. Исломда иймоннинг аҳамияти ва қадр қиймати канчалик юкори эканини яхши биламиз. Поклик иймоннинг ярмига тенглаштирилишидан ҳам Ислом дини озодалик, поклик ва тозаликка канчалар эътибор берганини билиб олса бўлаверади. Омир ибн Саяддан у онасидан ривоят қилади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам»:Албатта, Аллоҳ хушҳолдир хушҳолликни севади, озодадир озодаликни суяди. Бас, ҳовлиларингизни озода тутинг! Яҳудийларга ухшаманг!» дедилар. Хулоса килиб айтадигон булсак, ховли-жойларимиз кўча-кўйларимиз, турар-жой ва майдонларимиз, ҳамма ён-атрофларимизни озода тутишимиз лозим. Токи кўрган одам ҳавас килсин. Ёш хатибга кулланма китоби асосида таййорланди. Билим юрти талабаси 78-гурух талабаси Тулқинжонов Хожимурод