MAQOLALAR Жазирама иссиқ кунларни ўтказиш учун тавсиялар 9 июня, 2023 0 118 ☀️Йилдан йилга ёз мавсумида ҳаво ҳарорати юқорилаб бормоқда. Албатта, бунга қатор техноген ва табиий омиллар таъсир қиляпти. Бундай шароитда инсонлар аномал иссиқ об-ҳавода яшашга кўникишига тўғри келади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Хўш, ёз чилласини қандай ўтказиш керак? – Иссиқ ҳавода табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ. Мавсумга мос бундай либослар терининг нафас олишига имкон яратади, тана қизиб кетишининг олдини олади. – Иложи борича тўғри тушаётган қуёш нуридан сақланишга ҳаракат қилиш ва бош кийим кийиб юриш лозим. – Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқишни режалаштирмаган маъқул. – Аммо ташқарига чиқишга зарурат бўлса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилиш керак. – Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади ҳамда кўп намлик йўқотилади. Шунинг учун жазирамада кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур. – Ёз кунлари чанқоқни олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар босади. ☕️⛔️ Жазирама кунларда қаҳвадан воз кечган маъқул. Чунки у иссиқ кунда чарчоқни оширади. ❌ Ширин ва газланган ичимликлар ҳам тавсия этилмайди. Ўз навбатида жазирама иссиқ кунлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «…Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир», деганлар. Уламоларимиз томонидан жазирама иссиқ кунларда кўпроқ «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилиш тавсия этилади! Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, дуо нозил бўлган ва нозил бўлмаган нарсага фойда келтиради. Эй Аллоҳнинг бандалари! Ўзингизга дуони лозим тутинг!» деганлар. Интернет маълумотлари асосида Баҳриддин Хушбоқов тайёрлади Manba;muslim.uz