MAQOLALAR Куръон укишнинг фазилати 12 мая, 2023 0 290 Аллох таоло бундай дейди: ( إِنَّ ٱلَّذِینَ یَتۡلُونَ كِتَـٰبَ ٱللَّهِ وَأَقَامُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَأَنفَقُوا۟ مِمَّا رَزَقۡنَـٰهُمۡ سِرࣰّا وَعَلَانِیَةࣰ یَرۡجُونَ تِجَـٰرَةࣰ لَّن تَبُورَ ) ( لِیُوَفِّیَهُمۡ أُجُورَهُمۡ وَیَزِیدَهُم مِّن فَضۡلِهِۦۤۚ إِنَّهُۥ غَفُورࣱ شَكُورٌ) «Албатта, Аллоҳнинг Китобини (Куръонни) тиловат киладиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризк килиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қиладиган зотлар ҳаргиз касод бўлмайдиган олди-сотдидан (яъни, улардан яхши амал ва инфоқ-эҳсон, Аллоҳдан ажр-мукофот бўлишидан) умидвордирлар, зеро (Аллох) уларнинг ажрини комил қилиб берур ва Ўз фазли-карамидан уларга яна зиёда (мукофотлар) ҳам берур. Албатта, у мағфиратли ва ўта шукр қилувчидир (яъни, озгина, яхши амал учун кўп мукофот ато килувчидир)» (Фотир сураси, 29-30-оятлар). إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَـٰۤىِٕكَتَهُۥ یُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِیِّۚ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوا۟ صَلُّوا۟ عَلَیۡهِ وَسَلِّمُوا۟ تَسۡلِیمًا «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайгамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!», деган (Аҳзоб сураси, 56-оят). Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: «Ким менга бир бор салавот айтса, бунинг эвазига Аллох таоло унга ўнта салавот юборади». Энг афзал салавот у зотнинг асҳобларига ўргатиб кетган салавотларидир: «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд Аллохумма барик ъала Муҳаммад ва ъала али Муҳаммад кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд». Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят киладилар: «Пайгамбар (алайҳиссалом) айтдилар: «Сизларга киёмат кунида умматимнинг энг афзали кимлигини билдирайми?» «Ҳа, ё Расулуллоҳ!» дейишди саҳобалар. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): <<Улар Курьон ўқувчилардир. Қиёмат кунида Аллоҳ: <<Эй Жаброил! Ким Куръон ўқиган бўлса, турсин, деб нидо кил», дейди. Жаброил (алайҳиссалом) уч марта нидо килади. Шунда улар саф-саф бўлиб, Аллоҳ ҳузурида турадилар. Аллоҳ уларга: «Ўқинглар ва овозларингни кўтаринглар», дейди. Улардан ҳар бири Аллох Куръондан илҳомлантирганича ўқийди. Ким ўқиса, овози, оханги, хушуъи, тадаббурига кўра даражаси кутарилади. Сўнгра Аллоҳ: «Эй аҳлим! Дунёда ким сизларга яхшилик килганини биласизларми?» дейди. «Ҳа», деб жавоб беришади улар. Шунда Аллоҳ айтади: «Маҳшарга боринглар! Ким уларни таниса, ўзи билан бирга жаннатга олиб кирсин!» дедилар. Абдуллоҳ ибн Масъуддан (розияллоху анху) ривоят қилишича, Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам): «Ким Аллохнинг китобидан бир ҳарфни ўқиса, унинг учун бир ҳасанот бўлиб, у ўн баробар зиёда қилинади. Мен «Алиф, лом, мим»ни бир ҳарф демайман, балки «алиф» бир ҳарф, «лом» бир ҳарф, «мим» бир ҳарф дейман», дедилар (Имом Термизий ривояти). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мархамат киладилар: «Аллоҳ таоло айтди: «Кимни Куръон ўқиш Мени зикр этиш ва дуо қилишдан машгул этиб куйса, Мен унга мендан илтижо қилиб сўраётганларга бераётганимдан ҳам афзалини бераман». Абу Умома (розияллоху анху) айтдилар. Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам): «Куръонни ўқинглар, чунки у киёмат куни ўз эгасини шафоат қилади», дедилар. «Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дейдилар: «Ким биродарининг ҳожатини чиқариш йўлида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатини чикаради. Ким дунёда мусулмон биродарининг айбини ёпса, киёмат куни Аллоҳ унинг айбини ёпади». Яна бир хадисда: «Ким бир мўмин бошидан дунё кийинчиликлари, мусибатларидан бирини аритса, Аллоҳ унинг бошидан киёмат кунги қийинчиликлардан бирини аритади. Ким бир кийналган одамнинг мушкулини осон килса, Аллоҳ бу дунёю у дунё унинг мушкулини осон килади. Ким бир мусулмоннинг айбини бекитса, Аллох дунё ва охиратда унинг айбини бекитади. Банда, модомики, биродари хизматида экан, Аллоҳ унинг хизматида бўлади, ким илм талаб килиб йўлга чикса, Аллох унга жаннат йўлини осон килиб кўяди. Модомики, бир жамоат Аллоҳнинг масжидларидан бир масжидга йигилиб, Аллоҳнинг китобини тиловат килсалар ва уни ўргансалар, уларга хотиржамлик тушади ва уларни рахмат эгаллайди, уларнинг атрофида фаришталар жамланади, Аллоҳ ўз ҳузуридагиларга уларни зикр қилади», дедилар. Ёш хатибга кулланма китоби асосида таййорланди. Билим юрти талабаси 78-гурух талабаси Тулқинжонов Хожимурод