MAQOLALAR Қазо ва қадар нима? 17 мая, 2023 0 2,069 “Қадар” сўзи ўлчов маъносини англатади. Ислом ақидасига эса, Аллоҳ таоло азалда Ўз илми иродаси ила ҳар бир нарсани ўлчовли қилиб қўйганига эътиқод қилишни билдиради. Уломаларимиз “Қазо” ва “Қадар” ни қўйидагича тарифлайдилар: “Қазо–Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азалдан билишдир”. “Қадар–ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир”. Аҳли сунна ва жамоа мазҳабига биноан балоғатга етган мусулмонга Аллоҳ таоло бандаларнинг ҳамма ишини, маҳлуқотга боғлиқ нарсаларнинг ҳаммасини аввалдан билишига иймон келтириши вожиб бўлади. Ўтган уломаларимиздан Ал–Ҳаттобий қўйидагиларни айтадилар: “Кўпчилик одамлар қазо ва қадарни Аллоҳ таоло томонидан ўзи тақдир қилиб қўйган ишларга бандани қаҳр ила мажбур қилиши, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг бу фикрлари нотўғридир. “Қазо ва қадарнинг маъноси, бандаларнинг келажакда бўладиган ишларини Аллоҳ таоло томонидан муқаддам билиб турилишидир”. Аллоҳ таоло: “Албатта, биз ҳар бир нарсани қадар ила яратдик”, деган (Қамар: 49). Қадарга бўлган ишонч ўз эгасини доимо ҳаракатда бўлишга чорлайди. У ўз фойдасини ҳаракатдан топади. Бу ишим самарали бўлмаса, кейингиси самара берар, деб доимо яхши умид билан иш олиб боради. Қадарга бўлган ишонч кишини шижоатли, қўрқмас, саҳий ва карамли қилади. Чунки, у киши ажали ва ризқи ўлчовли эканлигига, дунёдаги барча ишлар Аллоҳнинг қўлида эканлигига ишонади. Шунинг учун ҳам, ўз халқини, ватанини ва миллатини ҳимоя қилишида ўлимдан ҳам қўрқмайди. Шунга ўхшаш, қадарга бўлган ишончнинг ҳар бир киши ва ҳар бир жамият учун манфаатлари беҳад кўп бўлади! Ахли сунна валжамоа улмолари қуйидаги гапларни айтганлар: Улар “Исоннинг дунёдаги ўзга ориз бўладиган ишларда ихтиёри борлари хам бор, ихтиёри йўқлари хам бор”, деганлар. Уларнинг таъкидлашича, инсон ўз ихтиёри йўқ ишларда жавобгар эмас, аксинча, ихтиёри бир ишларда жавобгардир. Аллох таоло барча нарсаларни яратмасдан олдин хам азалдан билар эди. Барча нарсаларнинг тақдир ва қазосини Унинг ўзи белгилаган. Бу дунё ва охиратдаги хар бир нарса фақат унинг хоҳиши, илми, қазоси, қадари, Лавхул-Маҳфузга ёзиб қўйилиши билан бўлур. Лекин ёзиб қўйилиши тавсиф йўли биландир, ҳукм йўли билан эмас, яъни мажбурий эмас. Қазо, қадар ва хоҳиш Аллоҳнинг азалий сифатларидир. Ҳар бир инсоннинг тақдирига мувофиқ иш қилиб борадиган қилиб қўйган. Барча ишлар оқибати ва натижасига қараб баҳоланади. Тақдирда бахтли деб ёзиб қўйилган одам ҳақиқий бахтлидир. Шунингдек, тақдирда бахтсиз ёки бадбахт деб ёзиб қўйилган инсон ҳақиқий бахтсиздир. Тақдир эса инсонлардан сир тутилади, фақат Аллоҳгагина маълумдир. 1 Абу Жафар Муҳаммад ибн Аҳмад ат Таҳовий ал Ҳанафий. “Ақийдатут Таҳовия” Қозон 1915 2 Али ибн Али ибн Муҳаммад Абул Изза ал Ҳанафий “Шарҳ ул ақийдат ул Таховия” Байрут 2000 3 Абу Хафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад анНасафий Ал Ҳанафий “Ақида тун Насафия” Қозон 1915 4 Аҳмад Зиёвуддин ал Кумушхонавий “ Жомеъ ул мутин” Ташкент 2004 5 Исмоил ибн Умар ибн Касир “Тафсир Қуръонил Азим” Раёз 2005 Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом билим юрти 4-курс талабаси Музаффархонов Саидаъло манбалар асосида тайёрлади