ТАВБАНИНГ ТУРЛАРИ ВА ДАРАЖАЛАРИ

0
653

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “У гуноҳни мағфират қилгувчи, тавбани қабул қилгувчи зотдир”(Ғофур сураси, 3-оят), дея марҳамат қилади.

“Тавба” сўзи луғатда “гуноҳдан чиқиш, қайтиш” деган маъноларни англатади.

Шариатда: танбеҳ берилган иш ва гаплардан мақталадиганларига ўтиш тавба дейилади.

Тавба 5 турга бўлинади:

  1. “Иноба тавбаси” – Аллоҳ таолонинг қудратидан қўрқиб қилинган тавба.
  2. “Истижоба тавбаси” – Аллоҳ таолонинг яқинлигидан уялиб қилинган тавба.
  3. “Фасод тавба” – фақат тил билан қилинган тавба.
  4. “Саҳиҳ тавба” – банданинг гуноҳ қилган пайтда ўзини билиб, ундан қайтиши.
  5. “Насуҳ тавба” – чин қалбдан, холис қилинган тавба. Аллоҳ таоло: “Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар”(Таҳрим сураси, 8–оят) деб буюради.

Тавба қилувчиларнинг ҳолатига кўра тавба 3 даражага бўлинади:

  1. Авомнинг тавбаси. Гуноҳлардан дунёни тарк қилиб, охиратни талаб қилиш билан тоатга қайтишдир. Азобдан қўрқиб тавба қилган киши “соҳиби тавба” бўлади. Тавба мўминнинг сифатидир. Аллоҳ таоло: “Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар!”(Нур сураси, 31–оят) деб марҳамат қилади.
  2. Хосларнинг тавбаси. Савоб(яхшилик)ни умид қилган ҳолда тавба қилган киши “соҳиби иноба” бўлади. Иноба – авлиё ва муқаррабларнинг сифатидир. Аллоҳ таоло: “Саломат қалб ила келган”(Қоф сураси, 33–оят), деб марҳамат қилади. Авомнинг тавбаси, муқаррабларнинг гуноҳидир. Бунга қуйидаги мисол яққол далил бўла олади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аброрларнинг яхшилиги, муқаррабларнинг гуноҳидир”.
  3. Хосларнинг хослари тавбаси. Савоб умидида ёки азобдан қўрқиб ёҳуд охират, жаннат ва унинг неъматлари учунгина эмас, балки фақатгина Аллоҳ таолонинг муқаддас зоти учун тавба қилишдир. Шу даражадаги киши “соҳиби авба”дир. Авба – анбиё ва расулларнинг сифатидир. Аллоҳ таоло Яъқуб алайҳиссалом ҳақида: “У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у ўта қайтгувчидир”(Сод сураси, 44-оят), деб марҳамат қилади.

 

“Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти

битирувчи курс талабаси

Ҳикматуллоҳ ҚОБУЛОВ

Load More In MAQOLALAR