МАҚОЛАЛАР УЗОҚ УМР БЕР!!! 11 января, 2019 0 548 Умрим сабабчиси кўзларим нури, Роббим бу кўзларга гўзал меҳр бер. Қалбим ҳаловати, қалбим ҳузури, Роббим ота-онамга узоқ умр бер. Улар меҳрибоним, улар юрагим, Уларсиз кимгадир борми керагим? Қалбимнинг тубида ёлғиз тилагим, Роббим ота-Онамга узоқ умр бер. Болам деб эрта-кеч дуода бўлган, Болам деб дуода кўзга ёш олган, Болам деб қалбида ғам андуҳ тўлган, Роббим ота-Онамга узоқ умр бер. Фарзанд деб сочлари оқ, юзларида доғ, Фарзанд деб қўллари бўлгандир қадоқ, Кўрдими фарзанддан яхши бир ардоқ, Роббим ота-онамга узоқ умр бер. Бизни деб ёшлигин бергандир улар, Бизни деб кўп азоб кўргандир улар, Сендан ожиз банданг зор бўлиб сўрар, Роббим ота-онамга узоқ умр бер. Ардоғин қилайин, кўтарай бошга, Кирсинлар юз эмас майли минг ёшга, Айлантириб қўйма мени бир бағри тошга, Роббим ота-онамга узоқ умр бер. Имкон бер бе-миннат хизмат қилайин, Улар деб не бўлсам майли бўлайин, Насиб қил Байтинга олиб борайин, Роббим ота-онамга узоқ умр бер. Севинтирай Қуръон ҳофизи бўлиб, Юрсинлар қалблари қувончга тўлиб, Қолмасин йўлимга интизор бўлиб, Роббим ота-онамга узоқ умр бер. Кўнглим чўктирмагин қилмагин маҳзун, Ярим қалбин бутун қилайин ўзим, Мен уларни рози қилмоғим учун, Роббим ота-онамга узоқ умр бер. Билим юрти 1-курс талабаси Латибжонов Муҳаммад Али