ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИ ТАҚВИМИ

0
1,313

Мухлисларнинг истакларидан келиб чиқиб, Сиз азизларга 2023 йилнинг Шаввол ойи саҳарлик ва ифторлик вақтлари берилган тақвимни ҳавола қиламиз. Зеро…

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
“Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

Уламолар: «Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз», деганлар.

Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

Manba;muslim.uz

Load More In МАҚОЛАЛАР