МАҚОЛАЛАР ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИ ТАҚВИМИ 2 мая, 2023 0 1,311 Мухлисларнинг истакларидан келиб чиқиб, Сиз азизларга 2023 йилнинг Шаввол ойи саҳарлик ва ифторлик вақтлари берилган тақвимни ҳавола қиламиз. Зеро… Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”. Уламолар: «Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз», деганлар. Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla @diniysavollar Manba;muslim.uz