АЖДОДЛАР МЕРОСИ

0
13

Алишер Навоий. Бу сиймо тилга олинганда ҳар бир ёш авлод ўз қалбида ўзгача бир ҳурмат ва энтикиш, аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, ҳаётга татбиқ этиш ва ёрқин келажак сари интилиш руҳини ҳис қилади. Албатта бу ҳиссиётлар ўз-ўзидан бўлмаслиги маълум. Зеро тил мазкур қалб ҳиссиётларини акс эттирувчи ажиб бир воситадир. Бежиз уни маънавият кўзгуси дейишмайди.

Ҳозирги кунда биз ёшлар маънавият кўзгуси бўлган тилимиздан тўғри ва оқилона фойдаланиш маъсулиятини олганмиз. Бу маъсулиятни адо этиш чоғида, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадислари чашмасидан сув ичган ҳазрат Навоийнинг мисралари йўлчи юлдуз бўлиб ҳизмат қилади. У зот “Яхши сўз садақадир” ҳадисини шеърий услубда қуйдагича шарҳ қиладилар:

Яхши сўз бирла ҳожат аҳлин сўр,

Бермасанг яхши тўмадин нафақа.

Не учунким Росул қовли билан

Яхши сўз бордир ўйлаким садақа.

Бу мисралардан, киши қўли бирла яхшилик қилолмаса ҳам, тили бирла айтган ширин сўзи у учун эзгулик бўлиши ва жамият ўртасида яхшилик қарор топиши англашилади. Биз ёшлар ҳам мазкур яхшиликни қарор топтириш йўлида ўз тилимизда инсонларга яхшилик улашиш йўлида фойдаланишимиз ва унинг юксак тараққиёти ривожи йўлида маҳкам бел боғлаб ҳизмат қилишимиз лозим.

 

“Саййид Муҳйиддин махдум”
ўрта-махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси
Муҳаммад Саид ЯХШИБОЕВ

Load More In МАҚОЛАЛАР