«Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди»

0
150

Барча жонли коинотнинг асли ҳам, таркиби ҳам сувдир. Буни илмий тажрибалар ҳам кўрсатган. Илмли кишиларнинг таъкидлашича, сув инсон жисмининг асосий унсури бўлиб, унинг етмиш олти фоизини ташкил этади. Шунингдек,  бошқа тирик жонзотларнинг ҳам асосий унсури сувдан иборатдир. Наботот оламини ҳам сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бир килограмм қанд ишлаб чиқариш учун минг литр чучук сув, бир килограмм буғдой етиштириш учун эса бир ярим минг литр сув керак бўлади. Худди шу ҳол саноатда ҳам кузатилади. Масалан, бир килограмм пўлат ишлаб чиқариш учун тўрт литр сув зарур.

Сув Аллоҳнинг улкан неъмати бўлиб, уни зое ва ифлос қилмаслик лозим. Ислом умматининг ўтган авлодларининг сувга бўлган эътиборлари шу даражага етганки, ҳатто уламоларимиз фиқҳ китобларида «Денгиздан олганда ҳам сувни исроф қилмаслик ҳақида» деган боблар очганлар.
ичимлик суви ҳашамат саналадиган минтақалар ҳам мавжуд.

1. Сув сайёрамиз ҳудудининг 70 фоизини қоплайди. Шу билан бирга, ушбу миқдорнинг атиги 3 фоизи чучук сув, яъни ичиш учун яроқлидир. Музликларда жойлашгани сабабли унинг кўп қисмини ишлатиш мумкин эмас.
2. Иссиқ сув совуқ сувга қараганда тезроқ музлайди. Тажрибалар буни экспериментал равишда исботлайди, лекин нима учун бундай бўлишини ҳатто олимлар ҳам аниқ билишмайди.
3. Сув 42 даражага қадар музламаслиги мумкин. Зарарли аралашмаларсиз, жуда тоза сув суюқ ҳолда ушбу ҳароратгача совутилиши мумкин. Муз асосан сув таркибида бўлган ифлослик зарралари атрофидагина шакллана бошлайди.
4. Сув ўз хотирасига эга. Водород алоқаси Н2О молекулаларини одатда кластерлар деб аталадиган гуруҳларга бирлаштиради ва улар ўз навбатида клатрат (инклюзив уланиш)ларни ҳосил қилади. Структураланган (тузилиш ҳосил қилган) сув бу аниқ кластерлар ҳосил қилган сувдир. Сув кластерларини ҳар қандай таъсирдан қайта ташкил этиш мумкин бўлганлиги сабабли, ўз атрофидаги барча маълумотларни ёзиб қолади. Олимлар бу таъсирни “сув хотираси” деб аташди.
5. Юрак саломатлиги учун етарли миқдорда сув зарур. Кузатишлар кунига 6 стакан сув ичган одамларнинг юраги 2 стакан ичган одамларга қараганда соғлом бўлишини кўрсатди.
6. Сувсизланиш тана вазнининг 2 фоизига тенг миқдорда сув йўқотганда юзага келади, тана вазнининг 10 фоизидан кўпроқ сувсизланиши ҳаёт учун хавфли, танадаги сувнинг 12 фоизи йўқотилганда эса уни шифокорлар ёрдамисиз тиклаб бўлмайди.
7. Инсон ўз ҳаёти давомида 35 тонна сув ичади. Сув тана учун кислороддан кейинги энг зарур модда ҳисобланади.
8. Дунёдаги бир миллиард киши тоза сув ичиш имкониятига эга эмас. Ернинг ҳар олтинчи аҳолиси камида бир марта тўйиб сув ичишни орзу қилади. Бизда кранни очиш орқали сув олиш мумкин бўлган бир вақтда, ичимлик суви ҳашамат саналадиган минтақалар ҳам мавжуд.
9. Сўнгги 50 йил ичида дунё бўйлаб сувдан фойдаланиш бўйича 507 можаро содир бўлган, уларнинг 21 нафари ҳарбий ҳаракатлар билан якунланган.
10. ЮНЕСКОнинг 2003 йилда қайд этилган маълумотларига қараганда, энг тоза ичимлик суви бўйича биринчи ўринни Финляндия, ундан кейинги ўринларни Канада ва Янги Зеландия эгаллайди.

Манбалар асосида:
Билим юрти мудири:
Рустамжон домла Маҳмудов тайёрлади.

Load More In МАҚОЛАЛАР