МАҚОЛАЛАР Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида Қабул-2022 учун Тест cиновлари бўлиб ўтди 23 августа, 2022 0 213 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2022 йил 13-июндаги “Диний таълим муассасаларида қабул жараёнларини юқори савияда ташкил этиш тугрисида”ги 01А/86-сонли буйруғи асосида офлайн шаклда 2022 йил 20 июндан — 10 июлгача ариза топширган 782 нафар абитуриентлар учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 17.08.2022 йилдаги №2071-сонли хати асосида абитуриентларнинг 780 нафари учун (2 нафар кўзи ожиз абитуриентлар Расулжонов Усмонжон Акмалжон ўғли ва Юсупжонов Достонбек Турсунали ўғли учун кириш имтихонлари белгиланаган Низом асосида 2022 йилнинг 20 август куни ўтказилган) Тест жараёнлари 2022 йилнинг 23-август куни 1-сменада Андижон вилояти, Андижон шаҳри, 3-кичик даҳа, Машраб кўчасида жойлашган Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабининг 1-секторида ташкил қилинди. Қабул имтиҳонларини юқори савияда ўтказиш мақсадида абитуриентларнинг имтиҳон ўтказиладиган жойларга ўз вақтида етиб келишларини таъминлаш мақсадида билим юртининг ижтимоий тармоқлардаги www.maxdum.uz сайти ва телеграмдаги https://t.me/maxdumuz канали орқали эълон берилди ва алоқа телефонлари орқали огоҳлантириб чиқилди, абитуриентлар сонига мос равишда шарикли ручка, ичимлик суви ташкил этилди. Абитуриентлар 05:30дан бошлаб 08:00га қадар тест ўтказиладиган ҳудудга киритилди. Тест жараёнлари Андижон вақти билан 08:00 бошланди ва 11:00 да якунланди. Тест жараёнларини турли кўнгилсиз ҳолатларсиз ўтказишни таъминлаш мақсадида 28 нафар Тиббиёт бирлашма ходимлари, 113 нафар Ички ишлар бўлими ходимлари, 126 нафар Миллий гвардия ходимлари, 12 нафар Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ходимлари, 30 нафар Андижон вилояти санитария эпидемилогия назорати марказини жалб қилинган ҳолда Республика Давлат Тест Марказининг Андижон вилоятидаги Давлат Тест Марказининг 6 ходимлари ва 61 нафар гуруҳ назоратчилар томонидан ташкил қилинди. “Чет тили”, “Тарих” ва “Маънавият асослари” фанларидан ўтказилган Тест синовлари жараёнларида ҳужжат топширган 780 (+2 (кўзи ожиз) жами 782) нафар абитуриентлардан 743 нафари иштирок этди. 37 (+2 (кўзи ожиз) жами 39) нафар абитуриентлар сабабсиз қатнашмади. Тест синовлари жараёнлари давомида телефондан фойдаланганиги учун 1 нафар абитуриент Давлат тест маркази кузатувчи ва назоратчилари тамонидан четлатилди. Тест жараёнлари давомида ҳеч қандай кўнгилсизликлар бўлмади. Билим юрти матбуот ҳизмати