АЁЛ АҚЛЛИ, САБРЛИ БЎЛСА

0
167

Оилани серҳосил дараҳтга ўҳшатгим келади. Халқимизда гўзал бир нақил бор. Қиз узатиб боришганида келинчак билан ҳайрлашатуриб: “туп қўйиб, палак ёйгин”, дея дуо қилишади. Бундай дуо бежиз эмас, албатта. Кўчат ундирилган жойдан бошқа бир ёққа кўчирилганида яхши ўсиб кетиши тупроқ-сувга, ўша жойнинг атроф-муҳити, табиатига боғлиқ. Боғда унган дарахтлар қадри серхосил мевалар билан бўлса, оиланинг файзи фарзандлар билан. Фарзанд камолоти ота-онанинг маънан ва жисман саломатлигига боғлиқ. Оиладаги кўп муаммолар, келишмовчиликлар турли омиллар оқибатида келиб чиқади. Уйланган эркак жуфти ҳалолининг баъзи камчиликларини кўрганида дарҳол ундан воз кечмай, аксинча, яхши муомалада бўлиши, унга одоб-ахлоқ ўргатиши, сабр билан яхши  одатларини сингдириб бориши керак.

Фарзанд тарбияси аввало оила муҳитига, айниқса, оила бекалари аёлларимиз маънавиятига боғлиқдир.  Замондош олимлардан бири доктор Аҳмад Абдул Азиз Абул Амойим оналарнинг жамиятда тутган ўрнига бундай баҳо беради: “Аёлни ҳар йили янги авлодни тарбиялаб вояга етказувчи институтга ўхшатса бўлади”.

Агар аёл ақлли, ўқимишли, сабрли бўлса, нафақат оила осойишталиги таъминланади, жамият ҳам ҳартарафлама ривож топади.

“Эй Аллоҳнинг расули, аёлларнинг қондоғи энг яхшисидир?” деб сўрашди. “Эрининг кўзини қувонтирадиган, амрига итоат этадиган ўзини тутиши ва молини тасарруф этишида эри ёқтирмайдиган ҳолатга йўл қўймайдиган аёлдир” дедилар. Термизий ривояти.

 

 

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”  ўрта махсус ислом билим юрти  мударриси Сирожиддин АҲМАДАЛИЕВ

Load More In МАҚОЛАЛАР