ЯНГИЛИКЛАР БИЛИМ ЮРТИ МУДИРИГА ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ. 14 сентября, 2022 0 178 2022 йилнинг 14 сентябрь куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мудири в.б. Рустамжон домла Маҳмудов иштирокида билим юрти мударрис ва талабалар ўртасида эрталабки йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда сўз олган билим юрти мудири в.б. Рустамжон домла Маҳмудов ўз нутқида билим юртида олиб борилаётган ўқув жараёнлари, маънавий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиши, ундаги мударрис ва талабаларнинг иштироки, билим юртида олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ҳақида гапириб ўтди. Р.Маҳмудов йиғилишнинг иккинчи қисмида билим юртида ўқув самарадорлигини оширишлик мақсадида вакант бўлиб турган ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари лавозимига масъул тайинлашлик мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қилинган мурожаатга асосан билим юртида ўқув услубий бўлим бошлиғи вазифасини бажариб келаётган Исраилов Қаҳрамонжон Марибович 2022 йилнинг 13 сентябридан Ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари лавозимига тайинланганлигини эълон қилди. Йиғилиш якунида барча мударрис, ходим ва талабалар номидан Қ.Исраиловга ушбу масъулиятли, аммо шарафли бўлган вазифасини бажаришда Аллоҳдан куч-қувват тилаб дуои хайрлар қилинди. Билим юрти матбуот хизмати