ЯНГИЛИКЛАР Билим юрти мудирининг 1-курс талабалари билан учрашуви. 9 декабря, 2022 0 193 Жорий йилнинг 5-декабрь куни билим юрти мудири в.б. Рустамжон домла Маҳмудов ва ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Қаҳрамонжон Исраиловлар билим юртида ҳафтанинг душанба кунлари ташкил этиб бориладиган “Ахборот ва Мураббийлик соати”да 2022-2023 ўқув йилида 1-курсга қабул қилинган талабалар билан учрашув ташкил қилидилар. Учрашув давомида Юртимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, таълим тизимини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган изланишлар, билим юртимизда талаба ёшларни ўқиш ва яшаш шароитларини яхшилашлик мақсадида қилинаётган ишлар ҳақида гапириб ўтдилар ва ушбу яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланишлари зарурлиги айтиб ўтдилар. Учрашув давомида талаба ёшларни китобга ва ўзи эгаллайдиган касбга рағбатини ошириш мақсадида ҳомийларни жалб қилиб ташкил этилган китоблар топширилди. Билим юрти матбуот хизмати http://maxdum.uz/wp-content/uploads/2022/12/Sequence-40.mp4