Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида 2018 йилнинг 27 август куни билим юрти мудири М.Алимов раислигида 2018-2019 ўқув йили бошланиши муносабати билан барча мударрис-ўқитувчилар иштирокида Август кенгаши ўтказилди.Йиғилиш аввалида билим юрти мудири М.Алимов сўз олиб барчани яқиндагина нишонланган Қурбон ҳайити байрами ҳамда яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёнаси билан муборакбод этди. Йиғилиш давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Яъни, янги бошланаётган 2018-2019 ўқув йили учун мударрислар кенгаши раиси ва котиби ҳамда аъзоларини сайланди, барча гуруҳларда мустақиллик дарсини ташкил этиш бўйича умумий тавсиялар берилди, ўтган 2017–2018 ўқув йилида мударрислар жамоаси томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва кузатилган айрим камчиликлар, 2018-2019 ўқув йили учун ташкил қилинган Қабул ишлари якунлари ва янги ўқув йилида қилиниши режалаштиришлган ишлар, амалга ошириладиган тадбирлар бўйича қўшимча вазифалар белгилаб олинди, янги ўқув йили учун гуруҳ раҳбарлари сайланди, дарс соати тақсимоти, иш режаларини тузиш ва тасдиқлаш, дарс жадвалини тасдиқлаш бўйича муҳокамалар олиб борилди. Билим юртида таҳсил олаётган талабаларнинг бўш вақтларини фойдали ишларга жалб қилиш мақсадида махсус фан бўйича ва касб-тўгараклари ташкил этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди. Шунингдек, йиғилиш давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан юборилган буйруқ, топшириқ ва Дастурлар йиғилиш иштирокчиларига таништириб ўтилди ва ижросини таъминлаш бўйича масъуллар тайинланди.

Б

Билим юрти ходими

Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ

Load More In БИЛИМ ЮРТИ ҲАЁТИДАН