ЯНГИЛИКЛАР “БИЛИМ ЮРТИМИЗ ТАЛАБАСИ РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ” 10 июня, 2022 0 182 2022 йилнинг 4-июнь куни “BEST PUBLICATION” илмий-тадқиқотлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан Тошкент Давлат Аграр университети катта мажлислар залида “Илм-фан соҳасидаги хизматлари учун” халқаро танловининг тақдирлаш маросими ўтказилди. Ушбу танловда ўзининг илм-фан соҳасидаги ютуқлари билан муносиблар қаторида эътироф этилган 458 нафар ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, шунингдек, ўқишда ва меҳнат фаолиятида ҳамда илм-фан соҳасида ютуқларга эришган олий таълимнинг бакалавриат ёки магистратура босқичида таҳсил олаётган, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ташаббускор талаба-ёшлар, самарали меҳнат фаолиятига эга бўлган фуқаролар “Илм-фан соҳасидаги хизматлари учун” эсдалик кўкрак нишони, махсус эсдалик кўкрак нишон белгиси ҳамда автобиографик журнал билан тақдирландилар. Тақдирланганлар орасида билим юртимиз 4-боскич талабаси Хамракулов Нуриддин хам бор. Билим юртимиз устозлари ва барча талабалар номидан муборакбод этамиз ҳамда келгусида жонажон ватанимиз ривожига муносиб хисса қўшишини тилаб қоламиз. Билим юрти матбуот хизмати