2019 йилнинг 28 февраль куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари мудир ва мудир ўринбосарларининг “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида ўқув жараёнига оид меъёрий ҳужжатларнинг талаб даражасида юритилишини таъминлаш, таълим сифатини янада ошириш ҳамда таълим муассасалари олдига қўйилган вазифаларни тўлақонли бажарилишини таъминлаш” мавзусидаги илмий-амалий семинари ташкил қилинди. Ушбу семинарида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири С.Шерхонов ва ўринбосари А.Дўсматов, Тошкент ислом институти ректори, Ҳадис илми мактаби ректори, Мир Араб олий мадрасаси проректори, шунингдек, “Саййид Муҳйиддин махдум” “Кўкалдош”, “Ҳидоя”, “Мир Араб”, Хожа Бухорий, Муҳаммад ал-Беруний, Имом Фахриддин ар-Розий, “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом билим юртлари ва “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудир ва ўринбосарлари иштирок этдилар.