2019 йилнинг 30 январь куни билим юртида таҳсил олаётган талабар ёшларни миллий ғурур ва ифтихор, Ватанга муҳаббат, садоқат, инсонпарварлик руҳида тарбиялаб бориш, Тинчлик ва осойишталик неъмати қадрлаш, доимий буюк аждодларимиз хотирасига бўлган ҳурматда бўлиб тарбия топишларини таъминлашлик мақсадида билим юртида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 81 йиллигини муносиб тарзда нишонлаш мақсадида билим юртининг маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш залида талабалар иштирокида “Буюк давлат арбоби” мавзусида хотира тадбири ташкил қилинди. Тадбир маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А.Мелибоев ва бинобон А.Расуловлар томонидан ўтказилди. Тадбир давомида сўз олган А.Мелибоев ва А.Расуловлар Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳоли, Буюк хизматлари, Ушбу инсон томонидан олиб борган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари, Мустақиллик йилларида диний соҳада эришилган ютуқлар, Диний таълим тизимида олиб борилган ислоҳотлар, Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси экани, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилганлиги, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонгани, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Тадбир якунида Қуръон тиловат қилиниб, юртимиз тинчли ва тараққиёти, фарофонлиги йўлида ҳизмат қилиб ўтганлар, ҳусусан марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақларига дуои ҳайрлар қилинди.

Билим юрти ходими
Абдулло Расулов

Load More In БИЛИМ ЮРТИ ҲАЁТИДАН