АДАБИЁТ БУЮК ОРЗУ… 13 ноября, 2020 0 180 Саҳобалар мажлисига эриша олсам, Бориб улар билан кўриша олсам, Ишқнинг карвонига қориша олсам, Йўлда қолдирмаслар олишар мени. Ошиқларнинг сўлмас тоза гуллари. Зикр-у тавҳид этар доим тиллари. Росулуллоҳнинг пок, порлоқ йўллари, Йўлга кира олсам, олишар мени. Ошиқ бўлган кутар қалб табибини Қон ютар ҳасратда ул Ҳабибини… Ўтди севиб Ҳабибим умматларини, Уммат бўла олсам, олишар мени. Умматлик шарти – бу ўтли ишқ бари, Сабр билан ўтар ҳасрат кунлари, Оҳ чекиб йиғларлар ҳатто тунлари, Бунга рози бўлсам, олишар мени. Ишққа етганларнинг мукофотлари, Росулуллоҳ билан тунда тушлари, Кўрмоқ учун оқди кўздан ёшлари. Кўз ёш тўка олсам, олишар мени, Росулим ишқида белим боғласам, Саловат айтмоққа қалбим чоғласам, Порлоқ йўлларига йўлим боғласам, Йўлда қолдирмаслар, олишар мени… Нурулло Фозилжонов, “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти 4-босқич 72-гуруҳ талабаси