ЧИН ЗИЁЛИ ОДАМ КЎЗГУГА ЎХШАЙДИ

0
502

19 асрнинг иккинчи яримида давлатлараро келишувга кўра кимёгар, биолог олимлардан иборат гуруҳ Россиядан Бухоро амрлигига келишади. Улар Нурота тоғ тизмалари табиятини ўрганишлари керак эди. Шу мақсадда жойларга чиқиб кетишади. Орадан бир ойдан зиёд вақт ўтгач, Амир меҳмонлар ҳолидан ҳабар олиб келиш учун “Мир Араб” мадрасасининг домлаларидан бўлмиш мулла Фазлиддин Косонийни Нуротага жўнатади. Бухородан йўлга чиққан амирлик вакили ҳақидаги гап-сўзлар рус олимлари қулоғига ҳам бориб етади. Эшитдиларингми, бизни текшириш учун амир бир муллани юборибди, жуда олийнасаб, билимдон киши эмиш, дея улар ўзаро гаплашиб, истеҳзо билан кулишади. Нурота тоғларини ўрганиб юрган бу гуруҳ гўёки олимлардан иборат бўлсада аммо ўзларини осмон чоғлайдиган такаббур, мақтанчоқ, миллатчилар эди. Улар оддийгина кийинган, сийрак соқол, ҳуш феъл Фазлиддин Косонийни масхараомуз кутиб олишади. Бироқ мулла уларнинг истеҳзоларига парво қилмай, олимлар қўналғаси теварагини кўздан кечиради. Ҳамма жой бетартиб, гуруҳ аъзолари ҳатто йўл бўйларидан, чодирлар атрофидан ҳам ҳожатхона ўрнида фойдаланишган. Қўланса ҳид димоғни ёриб юборгудек бўлади. Мулла Фазлиддин ҳеч бир гап, сўзсиз қўлига белкурак, супурги, челак олиб, чор атрофни ифлосликдан тозалай бошлайди. Тадқиқотчилар аввал ўзаро кўз уриштириб, пиқ-пиқ кулишади, сўнг амир вакилини қилиғидан ажабланишади. Айниқса гуруҳ раҳбари Гришин айтадики — Тақсир, деб гап бошлайди (у мулла Фазлиддин ҳамма жойни тозалаб, ювиниб тараниб чодирга киргач), — биз сизни олийнасаб одам деб эшитгандик, лекин сиз ҳафсаламизни пир қилдингиз, унча мунча қуллар ҳам жирканадиган, ишга қўл урдингиз, биз сиз билан гаплашишни истамаймиз. Мулла Фазлиддин Косоний табассум билан шундай жавоб берибди:- Менинг аслзодаларданлигим рост. Бизда олий насаб кишилар ифлос теварак-атрофни тозалашдан орланишмайди, билъакс, ифлослик ичида ўтиришдан ҳазар қилишади.Амир вакилини айтган гапларини мағзини чаққан ажнабий олимлар ирғиб ўринларидан туриб, тавозе билан мулла Фазлиддиндан узр сўрашади.Мана, бизнинг асл зиёли инсонларимиз, уламоларимиз қандай бўлишган. Уларнинг бундай тарбия топмоғида энг аввало устозларининг шахсий ўрнаги муҳим ўрин тутган. Бугун ҳам худди шундай муаллим мураббийлар ёшларимиз таълим тарбиясига сув ва ҳаводай зарурдир! Зеро: Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Албатта, Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ернинг аҳли, ҳаттоки уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига салавот айтадилар” ( Термизий ривоят қилган).
Билим юрти 1-курс талабаси Ҳамрақулов Нуриддин “Комиллик пиллапоялари” китоби асосида таёрлади.

Load More In МАҚОЛАЛАР