МАҚОЛАЛАР Динда саволим бор: Уйда «Ёсин» сураси ўқилса, назр бериш керакми? 13 сентября, 2022 0 184 — Уйда “Ёсин” сурасини ўқиса, бунинг назри бор, дейишади. Шунинг учун уни ҳар ким ҳам уйда ўқийвермас экан. Назрини бермаса, бирор фалокат бўлармиш… Шу гаплар ростми? — Ҳар бир мусулмон уйида Қуръонни доим ўқиб юришга ҳаракат қилмоғи лозим. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйларингизни қабрга айлантирманглар. “Бақара” сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди”, деганлар. Бу ҳадисда “Бақара” сураси мисолида уйда Қуръонни кўп-кўп ўқиб туришга тарғиб этиляпти. Аллоҳнинг Каломини ўқиш эмас, ўқимаслик фалокатдир. Саволдаги “Уйда “Ёсин” сурасини ўқиса, бунинг назри бор”, деган гап асоссиз ва мутлақо хато гапдир. Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов