ЯНГИЛИКЛАР Диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш тартиби 11 июня, 2020 0 911 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади. Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига: – 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам). Талаб қилинадиган ҳужжатлар: – паспорт (электрон шаклда); – аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда; – тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда. Олий диний таълим муассасаларига: – Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасасига 2020 йилнинг 15 июнидан 15 июлигача (шу куни ҳам); – Ҳадис илми мактабига 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам). Талаб қилинадиган ҳужжатлар: – паспорт (электрон шаклда); – ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими