МАҚОЛАЛАР Диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддати белгиланди 16 июня, 2022 0 13 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022 – 2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлар офлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади. Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида: 2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача). Талаб қилинадиган ҳужжатлар: – таълим муассасаси раҳбари номига ариза; – паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); – маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси); – 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак); – чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси. Олий диний таълим муассасаларида: Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси бўйича: 2022 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача). Ҳадис илми мактабида: 2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача). Талаб қилинадиган ҳужжатлар: – таълим муассасаси ректори номига ариза; – паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); – ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); – “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун). Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими