МАҚОЛАЛАР Динлараро бағрикенглик – тараққиётимиз кафолати 17 ноября, 2018 0 656 2018 йилнинг 16 ноябрь куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосарининг 2018-2019 ўқув йили учун ишлаб чиқилган йиллик иш режаси 3-бўлим, 4-банди ижросини таъминаш ҳамда 16 ноябрь – Халқаро диний бағрикенглик куни муносабати билан билим юрти маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш залида талабалар иштирокида “Динлараро бағрикенглик – тараққиётимиз кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатини билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А.Мелибоев олиб борди. Нотиқ ўз сўзида Ҳозирга қадар ЮНЕСКО томонидан бағрикенгликка доир 70 дан ортиқ халқаро ҳужжат, конвенция, келишув ва протоколлар қабул қилингани, жумладан, 1995 йил 16 ноябрда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида «Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси» қабул қилингани, Декларацияда ирқи, жинси, келиб чиқиши, тили, динидан қатъи назар бағрикенгликни тарғиб этиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат билан қараш каби мажбуриятлар акс этгани, 1995 йил «Халқаро бағрикенглик» йили деб эълон қилингани, 1998 йил 6 ноябрда Тошкентда ўтказилган ЮНЕСКО Ижроия Кенгашининг 155-сессиясида «Тинчлик маданияти ва ЮНЕСКОнинг аъзо давлатларидаги фаолияти» Декларацияси қабул қилингани, ЮНЕСКОнинг «Тинчлик маданияти» концепцияси БМТ томонидан маъқулланиб, 2000 йил «Халқаро тинчлик маданияти йили», 2001 йил эса «Халқаро маданиятлараро мулоқот йили» деб эълон қилинганилиги ҳақидаги маълумотларни бериб ўтди. Тадбир давомида талабалар ҳам фаол иштирок этдилар. Маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А.Мелибоев