Диққат эълон!

0
14

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз ва  анъаналаримизга содиқлик, Ватанга садоқат туйғусини янада кучайтириш, интеллектуал салоҳиятини ошириш, ёшлар орасида ижтимоий-маънавий, сиёсий-ҳуқуқий ҳамда иқтисодий жараёнларга нисбатан танқидий-таҳлилий ва ижодий дунёқараш кўникмаларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусида иншолар (эсселар) танлови эълон қилинади!

Танлов икки босқичда бўлиб ўтади:

Биринчи босқич – таълим муассасалари кесимида 2022 йилнинг
2-7 июнь кунлари ўтказилади.

Иккинчи босқич – республика босқичи 2022 йилнинг 14-17 июнь кунлари Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида ўтказилади.

Танловнинг таълим муассасалари кесимида энг яхши деб топилган, 1,2,3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритадилар.

Мукофотлар:

Танловнинг республика босқичида иштирок этган иштирокчиларнинг ҳар бирига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг касаба уюшмаси бюджети маблағлари ҳисобидан 1 донадан ноутбук;

1-ўрин соҳибига 30 миллион сўм;

2-ўрин соҳибига 20 миллион сўм;

3-ўрин соҳибига 10 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари топширилади.

Танловда таълим муассасаларининг барча босқич талабалари иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган талабалар 2022 йил 3 июнь соат 17:00 га қадар таълим муассасаларининг ўқув ишлари бўйича проректори (ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари)га ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

 

Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

Load More In ЯНГИЛИКЛАР