#ЭЪЛОН #КИРИШ_ИМТИҲОНЛАРИ #ҚАБУЛ2023

0
317

❗️Ўрта махсус Ислом билим юртларига кириш тест синовлари ўтказиладиган сана маълум бўлди.

📆 Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2023-йил 17-август куни 1-сменада бўлиб ўтади ва 09:00 да бошланади.

❗️Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID асли) ва тест синовида иштирок этиш учун РУХСАТНОМА билан 07:00 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.

📍 Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежи 1-биносида ўтказилади.
Манзил: Андижон шаҳри Мустақиллик кўчаси 1-уй.

❗️Абитуриентларнинг тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани олиш бўйича қўшимча маълумот берилади.

Load More In ЯНГИЛИКЛАР