Энг шинам хона

0
664

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус билим юртида таҳсил олаётган талаба ёшларни меҳнатга бўлган ижодий муносабатларини, масъулият ҳиссини, соғлом турмуш тарзи учун интилишларини таъминлашлик ҳамда билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А.Мелибоевнинг 2017-2018 ўқув йили учун йиллик иш режаси 6-бўлим, 4-банди ҳамда билим юрти Бинобони йиллик иш режаси ижросини таъминлашлик мақсадида билим юрти талабалар турар жойида йилнинг апрель ойида анъанавий ўтказиб келинадиган “Энг шинам хона” танлови ўтказилди. Танлов доимгидек апрель ойининг биринчи хафтасида эълон қилинди ҳам шартлари таништирилди.

Апрель ойи давомида танлов шартлари асосида барча гуруҳлар қизғин тайёргарлик кўрдилар ва 2018 йилнинг 25-26 апрель кунлари билим юрти маънавий-маърифий ишлари бўйича мудир ўринбосари А.Мелибоев бошчилигидаги бир гуруҳ мударрислар томондан талабалар турар жойида қилинган ишлар, хоналарни танловга тайёрланиши ҳолати ўрганиб чиқилди ҳамда баҳоланиб ғолиблар аниқланди.

Ўтказилган “Энг шинам хона” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими 2018 йилнинг 26 апрель куни ташкил қилинди. Тадбир давомида сўз олган билим юрти мудири Мирзамақсуд домла Алимов ўз нутқида Ислом дини барчамизга яшаётган жойларимизнинг тоза, озода бўлиши, ичимлик сувимизнинг беғубор, ўзимизнинг эса покиза юришимизга буюришини айтиб ўтди ҳамда танлов шартлари бўйича ғолиб деб топилган хоналарда яшовчи талабаларни эълон қилди. Ғолибларга билим юртининг Мақтов ёрлиқлари ҳамда ҳомийлар томонидан ажратилган эсталик совғалари топширилди.

Билим юрти бинобони

Абдуллоҳ Расулов0

Load More In ЯНГИЛИКЛАР