МАҚОЛАЛАР ЯНГИЛИКЛАР “Эй одам боласи, Ризқинг зиммамда…” ёҳуд ваҳимага тушмайлик! 9 апреля, 2020 0 433 (Диққат карантин! Уйдақолинг!) Барчамиз кўриб турибмизки, бутун дунёга тарқалган КОРОНАВИРУС вабоси турли хил нохушликларни келтириб чиқарди. Буҳолатбизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Бу вабо умумий пандемияга айланар экан, баъзи инсонларни турли хил ваҳима, саросимага берилганига гувоҳи бўлдик.Уларнинг баъзилари юзлаб антисептик воситаларни сотиб олиб ғамлаб қўйган бўлса, яна бошқалари озиқ-овқат маҳсулотларини қоплаб сотиб олдилар. Бу каби салбий ҳолатлартақдир, ризқ каби масалаларда эътиқодимизни яхшилаб ўрганиб, уни тўғрилаб олишимиз зарур эканини кўрсатади. Аллоҳнинг якка-ю ягоналиги, тақдирни белгиловчи, барча нарсаларнинг танҳо Эгаси эканига эътиқод қилганимиз каби ризқимизга кафил эканига астойдил эътиқод қилишимиз ҳамда унга ишончимиз янада зиёда бўлиши лозим. Бу борада асло камчиликка йўл қўймаслигимиз даркор. Акс ҳолда, гуноҳкор бўлиб қоламиз, Аллоҳ асрасин. Бу борада катта олимлар кўп насиҳат ва ибратли гапларни айтганлар. Хусусан, замонамизнинг буюк муфассирларидан бири бўлмиш шайх Шаъровий раҳматуллоҳи алайҳ ўз маърузаларидан бирида қуйидагиларни айтган эдилар: “Аллоҳ таоло Вадуддир, яъни сизларни яхши кўради. Шунинг учун ҳам У мўмин бандаларига ҳаёт йўлларини қоидаси қилиб берган ушбу ҳадиси қудусийда шундай деб марҳамат қилади: “Эй одам боласи! Ризқ торлигидан қўрқма!Хазиналарим тўладирки, улар ҳеч қачон тугамас! Эй одам боласи, Сени ибодат учун яратдим! Шундай экан, ўйнаб юрма!Ризқинга кафил бўлдим.(Турли хил ҳолатлар ва хаёлларга берилиб)ўзингни қийнама. Бас,Иззатим ва Жалолимга қасамки, сенга тақсим қилган ризқимга рози бўлсанг, қалбинг ва баданингни роҳатга (тўла)қилиб қўяман. Менинг ҳузуримда мақталганлардан бўласан. Лекин, сенга тақсим қилиб берган ризқимга рози бўлмасанг, Иззатим ва Жалолимга қасамки, сенинг устинга дунёниҳукмрон қилиб қўяман, унда ҳайвон қуруқликда чопиб юргандек югуриб юрасан! Сўнгра Мен сенгатақсим қилганимдан бошқаси бўлмайди!… …Эй одам боласи! Мен сени яхшикўраман, шундайэкан,сен ҳамМенияхшикўрувчибўл!”. Ҳаазизлар!Дарҳақиқат, манабу ҳадисиқудусийда жуда ибратли насиҳатлар айтилмоқда. Ҳақиқатда ҳаммеҳрибонРоббимиз бизнинг ризқимизниЎззиммасигаолган. Ҳақли савол туғилади: ҳомила она қорнида бўлган вақтда ризқини етказиб берган, унинг ўз ҳолига ташлаб қўймаган зот уни дунёга келганидан кейин қандай унитсин?! Нарсаларни қоплаб сотиб олишга не ҳожат? Хўп, майли,олдикҳамдейлик, уни еб улгурадими? Бунга ким кафилбўлади? ҚоплабташисакҳамРаззоқбўлган Зот белгилабқўйган ризқдан ортиғини еяолмаймизку, тўғрими?. АхирПайғамбаримизсоллаллоҳуалайҳивасаллам: “Одам боласи “молим” дейди. Сенингмолингданфақатгина еб битирганинг, кийибэскиртирганингҳамдасадақақилибсарфлаганингсеникидир!”, — дебмарҳаматқилмаганмилар? Шунингдек, давлатимиз ҳам бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотларини назоратга олиб, нарҳ-навонинг суний ошиши ва тақчилликни олдини олиш йўлида барча шароитларни яратиб қўйди-ку. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзига маҳбуб, сабр-қаноатли бандаларидан бўлишимизни насиб айласин. Нажмиддинов Бахтиёржон «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом билим юрти мударриси