ФАРЗАНДЛИК БУРЧИ

0
176

Маълумки, ота-оналар ўз фарзандларини чексиз мехр-мухаббат, шавкат ва куч-ғайрат ҳамда ўз маблағларини дариғ тутмай тарбия қилиб ўстирадилар. Шу сабабдан хар бир фарзанд зиммасига ҳам ақлан, хам шаръан, ўз ота-онасига нисбатан беҳисоб бурч ва вазифалар юкланади. Чунки ота-она фарзандни дунёга келишига, улғайишига ва тарбия топиши ҳамда илм-одоб ўрганишига сабабчи бўлган, хар қанча эхтиром қилса лойиқ бўлган зотлардир.

Пайғамбаримиз (с.а.в) кўплаб ҳадисларда фарзандларни ота-онага яҳшилик қилиш, уларнинг розиликларини топиш учун харакатда бўлишга буюрганлар. Жумладан, улуғ ватандошимиз Имом ал-Буxорий ҳазратлари ривоят қилган ҳадисда Яратганинг розилиги ота-онанинг розилигига боғлиқ. Унинг ғазаби хам ота-онанинг норизолигига караб бўлади деганлар.

Доно xалкимиз азалдан “Жаннат оналар оёғи остида” ёки “Ота рози — Худо рози” каби ажойиб ҳикматларни шиор тутиб, ота-онани хурматлаб, уларга яҳши муомалада бўлишни қойилмақом адо қилганлар.

Атрофимиздаги ёши улуғларни, xусусан xонадонларимиз файзи бўлган, айни пайтда кексалик ёшга етган ота-оналарнинг фарзанд зиммасидаги хақлари ўта мухим ва эътиборга лойиқ эканлигини унутмаслик лозим, шунинг учун хам хар бир фарзанд доимо уларнинг кўнгилларини олиш, xайрли дуоларига сазовор бўлиш илинжида бўлмоғи даркор.

 

 

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Нодирбек домла  ЖАМОЛОВ

Load More In МАҚОЛАЛАР