ФИҚҲ ИЛМИНИНГ ТАРИХИ-3

0
17

Ҳижрий биринчи асрнинг иккинчи ярми ва иккинчи асрда Ислом дини дунё бўйлаб кенг тарқалди. Араб бўлмаган турли халқлар ҳам мусулмон бўлдилар. Табиийки, улар ўзларига Қуръони Карим ва Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан шариат аҳкомларини чиқариб, тартибга солиш имконига эга эмас эдилар. Бир тарафдан тил билмайдилар, қолаверса илмлари йўқ. Нима қилиш керак? Билганлардан сўраш керак.

Шундай қилиб, аста-секин, кишиларга диний ҳукмларни ўргатадиган, уларнинг саволларига жавоб берадиган кишилар ажраб чиқа бошлади.

Саҳобалар даврининг иккинчи ярмига келиб фиқҳ илмида пешқадам бўлганлар аста секин ажралиб чиқа бошладилар. Албатта, бу ҳол Ислом оламининг қалби бўлган Макка ва Мадина шаҳарларида биринчи бўлиб юзага келди. Исломдан аввал қақроқ чўл бўлган бу жойлар илм маърифатга ҳам чанқоқ эди. Бу ерлар ўз тарихида  ўқиш, ёзиш ёки бирор илмий бахс ила машҳур бўлмаган эди. Аммо Ислом дини билан бу диёрга ҳам илм-марифат, фан-маданият кириб келди. Қуръони Каримнинг айни шу тупроқда нозил бўлиши, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ва саҳобаларнинг айни шу ерларда яшашлари бу ҳолнинг асосий омили эди.

 

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Саид Афзалхон ЗИКИРЯЕВ

Load More In МАҚОЛАЛАР