ФИҚҲ ИЛМИНИНГ ТАРИХИ-4

0
162

Кейинчалик, шароит бутун бошли китоблар таълийф қилиш, масалаларини жамлаб баён қилишни ҳам тақозо қилиб қолди.

Бу ҳақиқатни халифа Жафар Мансур ва имом Молик ораларида бўлиб ўтган ҳодисадан ҳам билиб олсак бўлади.

Имом Молик ибн Анас ёшликларида Жафар Мансур билан бирга ўқиган эканлар. Катта бўлганларида йўллари турлича бўлиб, имом Молик илмда, айниқса, фиқҳда улкан алломалик даражасига етиб, ҳамманинг ҳурматига сазовар бўлдилар.

Оғайнилари ва ҳамдарслари бўлмиш Жафар Мансур имом Молик билан мажлис қурди ва у кишига: “Яқин орада мен билан сендан билимлироқ одам йўқ, ўзинг кўриб турибсан, мен манови иш ила машғул бўлиб қолдим (яни халифалик). Сен одамларга диний ишларни енгиллаштириб берсанг”, — деди.

Имом Молик рози бўлдилар ва “Муватто” китобини таълиф қилдилар. Янги ҳаж мавсумида “Муватто” китоби билан танишган халифа Жафар Мансур қойил қолди ва имом Моликга: “Жуда яхши қилибсан, агар ҳоҳласанг, ҳамма одамларни шу китобга жамлайман”, — деди.

Имом Молик: “Йўқ ундай қилма, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳамма ёққа тарқалиб кетишди, уларнинг ҳар бири ўзи билан яхшиликни олиб кетди”, — дедилар.

Ушбу қиссадан кўриниб турибдики, ўша даврда ҳатто давлат бошлиғи ҳам кишиларга фиқҳий кўрсатмалар мажмуаси лозимлигини англаб етган.

Уламолар, жумладан, имом Моликдек забардаст олим ҳам бу заруратни тушуниб етганлар.

 

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Саид Афзалхон ЗИКИРЯЕВ

Load More In МАҚОЛАЛАР