2019 йилнинг 9 февраль куни билим юртида буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий хазратлари таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан “Ғазал мулкининг султони” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир билим юртининг маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш залида мударрис, ходим ва ва талабалар иштирокида ўтказилди. Тадбирни билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А.Мелибоев олиб борди. Тадбир аввалида сўз олган А.Мелибоев бугунги тадбир, айтиб ўтган сўзлари ва ёзиб қолдирган ғазалу байтлари хақида гапириладиган комил инсон ва мукаммал шаҳслардан бири бўлган хазрат Навоийнинг асарларидаги инсон умри, унинг мазмун-моҳияти хақидаги фикрлар, шоирнинг вақт ўтишига нисбатан ўта таъсирчан бўлётгани, турли тимсолу ташбеҳлар, рамзу ишоратлар воситасида ифодаланган бу мавзуларнинг Навоий асарларидаги талқинини ўрганиш, шоир шахсининг яқиндан таниш, унинг руҳий оламига яқинлашиш имконини бериши, бу эса шоир асарлари мазмун моҳиятини тўғри тушунишга йўл очишини айтиб ўтди. Шунингдек, услубий бирлашма раиси Т.Насирдинов ўз сўзини аввалида Навоий хазратларини хотирлаш ва у зотнинг шахсини яқиндан таниш мақсадида ташкил қилинаган тадбир албатта талабаларимиз учун бир илм бўлиб қолшини айтиб ўтган ҳолда, асл исми Низомиддин Мир Алишер бўлган бу зот Ҳиротда туғилиб, шу ерда умрининг асосий қисмини ўтказгани, Навоийнинг отаси Ғиёсиддин Баҳодир темурийлар хонадонига яқин бўлгани, Навоийда шеър завқи ва истеъдоди эрта уйғонгани, болаликдаёқ Фаридиддин Атторнинг “Мантиқут-тайр” асарини ёд олгани, Шарафиддин Али Яздий назарига тушгани, Мавлоно Лутфий ёш шоир истеъдодига юқори баҳо берган, Камол Турбатий эътирофини қозонгани, Ҳусайн Бойқаро Хуросон тахтига ўтиргач Навоий ҳаёти ва ижодида янги босқич бошлангани, 1469 йилда муҳрдорлик мансабига, 1472 йилда вазирлик ва 1487 йилда Астробод ҳокимлигига тайинланиши, 1480-1500 йиллар мобайнида ўз маблағлари ҳисобидан бир неча масжид, мадраса, кўприклар қурдиргани, Ҳусайн Бойқаронинг Алишер Навоийга “муқарраби ҳазрати султоний” (“султон ҳазратларининг энг яқин кишиси”) деган унвонни бергани хақида гапириб берди. Навоий ғазалларида инсоний муҳаббат, илоҳий ишқ билан уйғун ҳолда улуғланиб, “мажоз — ҳақиқат кўприги” ақидасига амал қилингани, Алишер Навоий шеъриятидаги зоҳирий маъно янгиликлари билан бирга ботиний сифатларни ҳам ўргангандагина уларни идрок этишга эришиш мумкинлиниги айтиб, Алишер Навоий ижодининг юксак чўққиси “Хамса” асари экани, шоир биринчилардан бўлиб, туркий тилда тўлиқ “Хамса” яратди ва туркий тилда шундай кўламдор асар ёзиш мумкинлигини исботлаб бергани хақида гапириб, “Хамса” таркибига “Ҳайратул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи сайёр”, “Садди Искандарий” каби достонлар кириши хақидаги маълумотларни бериб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида талабалар номида сўз олган Н.Хамроқулов Навоий хазратлари таваллуди муносабати билан билим юрти Ахборот Ресрус маркази ва талабалар турар жойида ўтказилган тадбир, давра суҳбатлари ва бадиий-адабий кечалар ташкил қилинганлиги, ушбу тадбирларда талабаларнинг фаол иштирок этганлиги айтиб ўтди. Тадбир давомида талабалар томонидан Навоий асарларидан парчалар ва ғазалларидан айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида Қуръони Карим тиловат қилиниб, Аллоҳдан юртимиз тинчлиги ва равнақи ва ушбу йўлда ҳизмат қилиб ўтганлар ва буюк аждодларимиз хақларига дуои ҳайрлар қилинди. Билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А.Мелибоев