МАҚОЛАЛАР ҒИЙБАТ НИМА ЭКАНИНИ БИЛАСИЗМИ? 16 августа, 2022 0 213 Ҳамма уламолар бир овоздан ғийбатни гуноҳи кабира эканини эътироф этишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан: “Ғийбат нима эканини биласизми?” деб сўрадилар. Улар: “Аллоҳ ва Расули билувчироқ”, дейишди. Набий алайҳиссалом: “Биродарингиз у ҳақида гапирган сўзингизни эшитиб, хафа бўлса, сиз уни ғийбат қилибсиз”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, биз айтган сифат унда бўлса-чи?” деб сўрашди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар сиз айтган сифат унда бўлса – ғийбат, бўлмаса – бўҳтон қилибсиз”, дедилар» (Имом Муслим ривояти). Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Меърожга чиққанимда мисдан бўлган тирноқлари билан юзларию кўксиларини тирнаётган бир қавмнинг олдидан ўтдим. Мен: “Эй Жаброил, улар кимлар?” деб сўрадим. “Булар у дунёда одамларнинг гўштини еб (яъни, ғийбат қилиб), обрўларини тўкканлар”, деб жавоб берди» (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти). Манба: (http://old.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/32273) Muslim.uz @muslimuzportal | @diniysavollar