МАҚОЛАЛАР ҒИЙБАТ 18 декабря, 2020 0 31 “Ғийбат” сўзи луғатда бир нарсанинг кўздан тўсилишини билдиради. Уламолар ғийбатни қуйидагича таърифлайдилар: Журжоний айтади: «Ғийбат инсондаги бор айбларни унинг ўзи йўқлигида зикр қилишдир», деганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Қим биродарининг обрўсини сақласа, ҳимоя қилса, Аллоҳ ҳам унинг юзини жаҳаннам ўтидан сақлайди», деганлар. Чақимчилик ҳам ғийбат каби қабиҳ ишдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чақимчи жаннатга кирмайди”, деганлар. Аллоҳ таоло барчамизни билганига илмига амал қиладиганлардан қилиб, бундай ишлардан сақланишда ўзи мадад берсин. “Хулқул-муслим” китобидан “Мир Араб” олий мадрасаси талабаси, “Саййид Муҳйиддин махдум” ЎМИБЮ амалиётчиси Мадаминзода Абдулатиф Бахтиёржон ўғли таржимаси