2019 йилнинг 30 январь куни барча талабалар иштирокида билим юртининг маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш залида ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Р.Маҳмудов томонидан “Ҳадис илми мактаби” тақдимоти ўтказилди. Нотиқ ўз нутқи давомида ушбу мактаб Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 16 апрелидаги “Диний-маърифий соха фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш максадида 1-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилгани, ушбу жойда яратилган шароитлар ҳақида слайд ва видеороликдан фойдаланган ҳолда тўлиқ маълумот бериб ўтди. Суҳбат кунида билим юрти битирувчи курс талабалари ҳам сўз олиб ушбу Ҳадис илми мактабида ўқиш истаги борликларини айтиб ўтдилар ва ушбу илм масканида яратилган шароитлар билан слайд ва видеоролик орқали тўлиқ танишганликларини билдириб ўтдилар. Билим юрти ходими Қ.Исраилов