ҲОРУН АР-РАШИДНИНГ ФАРЗАНДИГА НАСИҲАТИ

0
158

Кунларнинг бирида Ҳорун ар-Рашид вазирлари билан ўтирган эди, фарзандларидан бири югуриб келиб:

— «Отажон, фалончи саркарданинг ўғли мени “онам”дан келиб сўкди» — деди.

Халифа вазирларга қарата:

— «Бундай ишнинг жазоси нима? » — деди.

Вазирлардан бири: «Халифанинг аёлини сўкканнинг жазоси ўлимдир» — деди. Яна бири эса унинг тилини кесиш керак, деган бўлса, бошқаси мол-мулкини мусодара этиб, оиласи билан бадарға қилиш керак, деди.

Ҳорун ар-Рашид бироз сукут сақлаб шундай деди:

— «Ўғлим, бундай пайтда олийжаноб мусулмоннинг хулқи кечирмоқликдир. Зеро, Аллоҳ таоло кечиргувчи Зотдир ва кечиргувчиларни яхши кўради. Агар кечириш қўлингиздан келмаса, Сиз ҳам унга худди ўзидек жавоб қайтаринг. Лекин бирор  калима ҳам зиёда бўлмасин-ки, интиқом олишда ҳаддан ошиб, Сиз золим, У эса мазлумга айланиб қолмасин».

Шайх Саъдийнинг “Гулистон” асарида келтирилган ушбу тарихий воқеа ислом динида фарзанд тарбияси қай даражада ҳассос ва нозик масала эканига далолат қилади. Ўз даврида ер юзининг ярмига ҳукмронлик қилган машҳур аббосий халифа ўз ўғлига жазолаш имкони бўлатуриб, айбдорни кечириб юбориш олийжаноблик экани, агар бу иш унинг қўлидан келмаса зарар миқдорича интиқом олиш, зинҳор ҳаддан ошмаслик, бунинг қиёматдаги оқибати хатарли экани борасида чинакам инсонийлик дарсини берган экан.

 

Шайх Саъдийнинг «Гулистон» асари асосида “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Муҳаммад Юсуф Абдураҳмонов тайёрлади.

  • Bilim yurtimiz faoliyatidan:

    #videorolik Bilim yurtimiz faoliyatidan: «Sayyid Muhyiddin maxdum» o’rta m…
  • #tashrif

    #tashrif 2022-yil 15- dekabr kuni Hadis maktabi mudarrisi Oybek domla Hoshimov Andijon …
  • Мутаассибликнинг моҳияти ва офатлари

    Бағрикенглик анъаналари қанчалик қадимий илдизларга эга бўлса, тоқатсизлик ва муросасизлик…
Load More In БИЛИМ ЮРТИ