МАҚОЛАЛАР Иброҳим алайҳиссаломнинг синалиши 13 марта, 2023 0 4 ابتلاء ابراهيم عليه السلام 58-савол: Аллоҳ таоло айтади: وَإِذِ ابْتَلَى إِبْرَاهِيمَ رَبُّهُ بِكَلِمَاتٍ فَأَتَمَّهُنَّ «Иброҳимни Роббиси калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этганини эсла!» (Бақара сураси, 124-оят) Муфассирлар Иброҳим алайҳиссаломнинг синалиши ҳақида нима деганлар? 58–жавоб: Ҳасан Басрий айтади: Аллоҳ таоло у зотни фарзандини қурбонлик қилиш билан синади. У киши бунга сабр қилди. У кишини юлдузлар, қуёш, ой билан синади. У киши бу синовдан яхши ўтди. Билдики, унинг Робби йўқ бўлмайдиган доимийдир. Кейин у киши ватанидан чиқиб кетиши билан синалди. У киши Аллоҳ таоло учун ҳижрат қилиб чиқиб кетди. Сўнгра оловга отилиш билан синалди, у сабр қилди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Бу динда Иброҳим алайҳиссаломдек бошқа ҳеч ким синалмаган. У Ислом билан синалди ва у бу синовни гўзал тамомлади: وَإِبۡرَ ٰهِیمَ ٱلَّذِی وَفَّىٰۤ «Ва вафо қилган Иброҳимнинг…» Натижада Аллоҳ унга жаҳаннамдан бароат берди. Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади. Manba:muslim.uz