ИХТИЛОФ ҚИЛМАЙЛИК

0
172

Барчамизга маълумки, азал-азалдан қайси давлат ёки жамият заифлашган, ҳатто, парчаланган бӯлса, албатта бунинг замирида  ӯзаро тортишув, ички зиддиятлар ётади. Шунинг учун ҳам муқаддас динимиз умматнинг бирлигига путур еткизадиган ҳар қандай ихтилоф борки, унинг  барча эшикларини бутунлай ёпди.

Қур’они карим оятлари ва ҳадиси шарифлар бир неча бор ихтилофнинг ҳаром иш еканлигини, мусулмонлар ҳеч қачон зиддиятга бормасликлари лозимлигини бот-бот таькидлайди…

Жумладан, Аллоҳ таоло шундай дейди:

وَأَطِیعُوا۟ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ وَلَا تَنَـٰزَعُوا۟ فَتَفۡشَلُوا۟ وَتَذۡهَبَ رِیحُكُمۡۖ وَٱصۡبِرُوۤا۟ۚ إِنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلصَّـٰبِرِینَ

«Аллоҳга ва Унинг Росулига итоат қилинг. Ӯзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч- қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта Аллоҳ сабр қилувчилар биландур» ( «Анфол» сураси, 46- оят).  Еьтибор берсангиз бу оят, муваффақиятнинг сабаби Аллоҳ ва Унинг Росулига итоат қилиш билан бирга, ӯзаро низо ҳамда ихтилоф қилмасликда демоқда. Шу билан бирга, зиддият вақтида сабрли бӯлишга чақирмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ихтилоф қилмасликка даьват қилиб шундай дейдилар:

عن ابن مسعود رضي الله عنه قال:قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا تختلفوا فتختلف قلوبكم.رواه مسلم

«Ихтилоф қилманглар, яна, қалбларингиз ихтилофли бӯлиб қолмасин».  Муслим ривоят қилган

Ҳа, бу ҳадиси шарифда ҳам ихтилофнинг натижаси аянчли экани таькидланмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, ихтилофнинг зарари фақатгина унинг эгасига  эмас, балки, оммага зарар келтиради, енг ачинарлиси диндаги ихтилоф динимизга зарба беради…

Мисол тариқасида замонамизда яшаб ӯтган Муҳаммад Ғаззолийнинг қуйидаги сӯзларини келтириш ӯринли туюлди: «Аллоҳга қасамки, мусулмонлар уҳуд кунидан бошлаб ҳозирги соатгача ташқи душмандан енгилганлари йӯқ. Мусулмонлар қанча мағлубиятга учраган бӯлсалар, фақатгина ӯзаро ихтилофлари, ички низолари туфайлигина мағлуб бӯлдилар»…

Аллоҳ таоло барчамизни динда ихтилоф қилишдан сақласин!

 

Билим юрти мударриси

Нодирбек ЖАМОЛОВ

Load More In МАҚОЛАЛАР