МАҚОЛАЛАР ЖУМА БИЛАН ТАБРИКЛАМОҚ 16 декабря, 2022 0 209 «Салафий»лар тарафидан «Жума айёмингиз муборак» каби табрикларнинг бидъатга чиқарилиши ҳақида Ижтимоий тармоқлар орқали «салафийлар» томонидан жума кунининг қадрини ерга урувчи «Жума айёмингиз муборак бўлсин деган қутлов бидъатдир» қабилидаги иғво бот-бот тарқатилмоқда. Ҳатто бу мавзуда телеграм орқали бизга ҳам бир неча бор расмли ва овозли хабарлар келиб тушганди. Аслида уламоларимиз уларга ўз вақтида етарлича жавоблар берган бўлсаларда, шахсан бизга «насиҳат» қил¬моқчи бўлганларга ўзимиз ҳам камтарона рад жавобимизни беришга жазм қилдик. Жума табригини рад қилиш бемазҳабларнинг иши Муайян мазҳабга тақлид қилмасдан, фақат Қуръон ва суннат билан иш кўришини айтувчи Ибн Боз айнан шу мавзудаги саволга қуйидагича жавоб берган: «Мусулмон киши ўзининг мусулмон биродарига жума намозидан сўнг ёки ҳар жума куни «жума муборак» дейиши хусусида на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, на саҳобаи киром бу амални суннат деганини биламиз. Ва бирор аҳли илм ҳам бу амални машру деганини билмаймиз. Шунга кўра, бу динда пайдо қилинган бидъат бўлиб, айниқса, унга суннат деб эътиқод, ибодат мақомида амал қилиш мумкин эмас». Дарҳақиқат, суннатда собит бўлмаган нарсани «суннат» деб эътиқод қилиш тўғри бўлмайди. Бироқ унинг бу фатвосида чалғитувчи бошқа бир жиҳат ҳам бор. Яъни суннатда собит бўл¬магану, шу билан бирга шариатга ҳам хилоф бўлмаган амални ўз ҳолича қабул қилиб бажариш мумкинлиги масаласи. Бу масала аҳли сунна уламоларининг иттифоқи ила дуруст бў¬либ, Ибн Бознинг фатвосида мутлақо инкор қи¬либ юборилгани нотўғридир. Унинг юқоридаги жавоби интернет майдон¬ларида табрикни бидъат дегувчилар томони¬дан баланд кўтарилган байроқ мисоли ҳилпи¬раб турибди. Бемазҳаб «салафий»лар нафақат жума билан табриклаш, балки бошқа байрам кунларидаги қутловларни ҳам рад этишган. Масалан, улар¬дан Муҳаммад Зайну исмли шахс ўзининг «Ахтау шаиъа» («Кенг тарқалган хатолар») ном¬ли китобида ёзади: من الخطأ قول كل سنة و انتم بخير في أيام العيد وغيره «Байрам кунлари ва бошқа вақтларда ҳам «йил давомида хуш кайфиятда бўлинг» деб қут¬ламоқ хатолардандир» (Муҳаммад Зайну, Ахтау шаиъа, 73-бет. Дорус Сумайъий, Риёд). Шунингдек, «салафий» имом Албонийнинг ҳам юқоридагига ўхшаш фатвоси бор. У айтадики: «Байрам кунларида тириклар тирикларни зиё-рат қилиши бидъатдир ва шаръан мамнудир». (Фатово Албоний, 63-бет. Дор ул-жайл, Байрут.) Бизга телеграмда келган овозли хабарда шундай дейилган: «Шариати исломияда «Жума айёмингиз муборак бўлсин» деган нарса йўқ. Мумкинмас! Нима учунки, жума – қиёмат куни эълон қилинган кун. Қачонки биз маҳшаргоҳдан ўтиб, жаннатда йиғилганимиздагина «жума муборак бўлсин» деб айтилади. Саҳобалар бир-бирларини жума билан табрикламаган экан, жумани фақат жума фарзи, деб билган экан. Жума куни ҳавас қиладиган, орзу қиладиган кун эмас…» ва ҳоказо. Эътибор қилсангиз, овоз эгаси ўз иддаосида икки далил кўрсатмоқда: Биринчидан, унинг фикрича жума куни му¬сулмонлар учун айём эмас, балки қиёмат бўла¬диган аза мисоли бир даҳшатли кун ўрнида кўрилмоқда ва шунга асосан жума кунини бай¬рамона кайфиятда ўтказиш хато экан; Иккинчидан, «Жума муборак бўлсин» деб таб¬рик изҳор қилиш саҳобалар орасида бўлмаган, балки кейин пайдо бўлган бидъат экан. Шунга асосан «Жума муборак бўлсин» дейиш саҳобалар қилмаган ишни қилиш бўлади. Бу ҳам хато. Овоз соҳибининг суянган асосий икки далили мана шулардан иборат. Билим юрти мударриси Б.Тожибоевнинг ““Салафий”ларга илмий раддиялар” китобидан Билим юрти матбуот хизмати