Жума табриги – шариатга мос амал

0
368

«Жума билан табрик изҳор қилиш шариатга мос келадими ёки зид келадими?» деган ҳақли савол туғилади. Яна Жалолуддин Суютий раҳма…

Мана шу ҳадисни жума кунининг табриги нафақат жума куни, балки бошқа байрамларда ҳам қутловнинг асоси қилиб олсак, хато бўлмаса керак, деб ўйлаймиз. Қиёсан олиб қаралганда, инсонлар бир-бирларини жума байрами билан табриклашлари шариатга мос амал бўлиб чиқади. Жониворларки бир-бирларини жума куни таб-риклар, бир-бирларига саломатлик тилар экан, мўмин-мусулмонларнинг бир-бирига барака ва соғлик тилашлари қандай залолат бўлсин?!

ХУЛОСА

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтар эканлар: «Баъзилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхши нарсалар ҳақида сўрарди. Мен эса ёмон нарсалар ҳақида сўрардим».

Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳақ ва ботил хусусида тез-тез савол қилиб турардилар. Ҳақни сўрашдан мақсад уни таниб, маърифат ҳосил қилиш ва унга эргашмоқ, ботилни сўрашдан мақсад эса уни яхши билиб олиш ва ундан тийилиш бўлган. Ҳа, ботилдан сақланиш учун аввал уни таниш керак. Ботилни билмаган кимса ўзи сезмаган ҳолда унга аралашиб қолиши ҳеч гап эмас. Бинобарин, шоир шундай деганди:

عرفت الشر لا للشر لكن لتوقيه * و من لا يعرف الشر من الناس يقع فيه

«Ёмонни ёмонлик қилиш мақсадида эмас, балки ундан сақланиш мақсадида ўргандим. Кимки ёмонликни танимас экан, унга аралашиб қолади».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақни ҳам, ботилни ҳам аниқ-тиниқ белгилари билан саҳобаларга баён қилиб берардилар. Улардан эса кейинги умматга омонат ўлароқ етказилган.

Шундай экан, ботил ва залолат аҳли бўлган тоифаларнинг асл қиёфаларини жамиятга кўрсатиш, уларнинг бузуқ ақидаларини фош этиш ва улар даъво қилиб чиққан масалалар юзасидан аҳли суннат уламоларининг далилларини ёритиб, халқ учун асл ҳақиқатни очиб бериш бугунги кун уламолари олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

Одамлар эса худди саҳобалардек ҳақнинг ҳақлигини, ботилнинг ботиллигини билиб олиши керак. Токи ҳаққа эргашиб, ботилдан тийилсин.

Хулоса қилиб айтар эканмиз, бугунги кунда авж олган «салафийлик» ҳам уммат учун бало бўлган оқимлардан биридир. Ундан сақланиш ва қўшилиб қолмаслик учун бу ҳақда имкон қадар тўлиқ маълумотга эга бўлишимиз керак. Шу билан бирга, саҳоба, тобеин ва табаъа тобеинлар йўли бўлмиш аҳли суннат ва жамоат эътиқодини ҳам пухта билишимиз лозим!

Аллоҳ таоло тўғри йўлдан тойдирмасин. Ҳақ аҳлига сабот, ботил аҳлига эса ҳидоят берсин!

Билим юрти мударриси Б.Тожибоевнинг ““Салафий”ларга илмий раддиялар” китобидан

Билим юрти матбуот хизмати

Load More In МАҚОЛАЛАР