ИНФОГРАФИКА Ла илаҳа иллаллоҳу калимаси 2 декабря, 2022 0 805 «Бир киши қалби билан тасдиқлаган ҳолда тили билан “Лаа илаҳа иллаллоҳ” деса, албатта, Аллоҳ таоло унга ҳажаҳаннамни ҳаром қилади” дейилган» (Муттафақун алайҳ). Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога муножот қилиб: “Ё Раббим! Менга шундай сўзларни ўргатки, мен доимо шу сўзлар билан Сени зикр қилайин”, деди. Аллоҳ таоло: «Эй Мусо, Лаа илаҳа иллаллоҳ де, деди». Мусо алайҳиссалом: “Ё Раббим! Барча бандаларинг шу калимани айтади. Мен махсус бир калима истайман”, деди. Аллоҳ таоло: “Эй Мусо, етти қават осмон ва улардаги барча нарсалар: қуёш, ой, юлдузлар, жаннатлар, Арш, Курси, фаришталар, етти қават ер ва улардаги нарсалар, тоғлар, денгизлар, дарёю анҳорлар, дов-дарахтлар, жинлар ва ҳайвонлар тарозининг бир палласига, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимаси иккинчи палласига қўйилса, шубҳасиз, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимаси оғир келади», — деб марҳамат қилди. (Имом Бағавий, “Шарҳус сунна”).