Либос – тилсиз таржимондир.

0
525

Бисмллаҳир роҳманир роҳийм.

Эгнимиздаги либосимиз бизни фел-атворимиз, маънавиятимиз, дин диёнатимизни кўрсатиб турувчи, бир сўз билан айтганда ички дунёмиздан хабар берувчи белги эканлигидан эҳтимол кўпчилигимизни ҳабаримиз йўқдир. Шунинг учундир баъзан “қалб тоза бўлса бўлди”, “ташқи кўриниш эътиборлимас”, “ўзимга тўғриман” ва шунга ўҳшаш сўзларни эшитиб қоламиз. Энг аввало, инсонни ташқи кўриниши қалбининг ойнаси эканлигини унутмаслигимиз керак. Табиийки қалбда нима бўлса ойнада ҳам шу акс этади.
Шайхул Ислом Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашсак. У зот айтадилар: Либос борасида шариятнинг талаби асосан учта:
Авратни бекитиш.
Аъзолар билинадиган даражада тор бўлмаслик.
Ич кўринадиган даражада юпқа бўлмаслик.
Агар меванинг ичи чириб битган бўлса унинг доғи ташқарида ҳам зоҳир бўлади. Шунинг учун ҳам харидор сотувчидан ичига ўтган ўтмаганлиги ҳақида суриштиради. Биладики ичига ўтган бўлса зоҳиридан ҳеч фойда йўқ. Бу “қалбим тоза” дегувчиларнинг мисоли. Чунки меванинг ичи соғлом бўлса ташқариси гўзал бўлганидек инсоннинг қалби тоза бўлса зоҳири ҳам Аллоҳнинг розилигига мувофиқ бўлади.
Фараз қилинг, янги уй қурдингиз. Энг аввал уни ичига ишлов бериб, яшашга қулайликлар қиласиз. Сўнгра полига, деворига ҳар ҳил бўёқлар суртасиз безаклар берасиз. Уйнинг ичкариси кўнглингиздагидек бўлгач сиз ишни тўҳтатмайсиз балки энди ташқарига ҳаракат бошлайсиз чунки, уйнинг ичи чиройли бўлиб таши хунук бўлса таниш-билиш, ошна-оғайниларни олдида ҳижолат бўласиз. Келтирилган мисоллар сизга нотаниш эмас тўғри-ми? Ортиқча изоҳга ҳам ўрин йўқ шундаймас-ми? Агар эътироф қилган бўлсангиз сизга бир саволим бор. Нега ўткинчи дунё ишларида ичигаю ташига эътиборлисизу охират ишида “ташқи кўриниш эътиборлимас” дейсиз? Жавоб беринг?

Билим юрти мударриси
Абдуғафур Ниёзқулов

Load More In МАҚОЛАЛАР