МАДРАСАЛАР ИМТИҲОНИ ҲАҚИДА ХАБАРНОМА

0
51

✅ Шу кунларда ижтимоий тармоқдаги саҳифа ва ботларимизга мадрасаларга кириш имтиҳони қачон бўлиши ҳақида кўплаб саволлар келмоқда.

🌙 Диний идора Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими маълум қилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг 2022-2023 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан тест синови шаклида ўтказилади. Қабул имтиҳонларини ўтказиш санаси ҳам Давлат тест маркази томонидан белгиланади. Шу муносабат билан ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўтказиладиган қабул имтиҳонларининг бўлиб ўтиш санаси тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

🔸Маълумот учун, ўтган йили ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари 2021 йил 13 август куни ўтказилган эди.

🔸Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Диний идора тасарруфидаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қачон бўлиши (https://t.me/muslimuzportal/29867), Диний таълим муассасаларида қайси фанлар бўйича қабул имтиҳонлари ўтказилиши (https://t.me/muslimuzportal/29027) ва абитуриентлар учун дуолар тўплами (https://t.me/muslimuzportal/29892) ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Load More In ЯНГИЛИКЛАР