30 декабрь куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Рустамжон домла Маҳмудов бошчилигида билим юрти ҳудудида яшовчи камтаъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор фуқароларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ҳолларидан хабар олинди. Ташриф давомида уларниннг ҳақларига дуои хайрлар қилинди ва озиқ-овқат маҳсулотлари моддий ёрдам сифатида берилди. Билим юрти матбуот ҳизмати.