МАҚОЛАЛАР Мендан барча нарсанинг шифоси ҳақида сўрашса… 19 декабря, 2023 0 143 Мендан оғриқ ва аламнинг давосини сўрашса, мен уларга «сабр», деб айтаман. – Мендан муваффақиясизликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга «қайтадан ҳаракат», деб айтаман. – Мендан ҳасаднинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга «ўзини билмаганга солиш», деб айтаман. – Мендан камбағалликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга «қаноат», деб айтаман. – Мендан заифликнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга «иймон», деб айтаман. – Мендан хунукликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга «ахлоқ», деб айтаман. – Мендан жаҳолатнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга «илм», деб айтаман. – Мендан пасткашликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга «сукут», деб айтаман. – Мендан адоватнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга «хайр-эҳсон», деб айтаман. – Мендан кароҳиятнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга «муҳаббат», деб айтаман. – Мендан азоб чекишнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга «табассум», деб жавоб бераман. – Мендан бало ва офат дориси ҳақида сўрашса, мен уларга «алҳамдулиллаҳ», деб жавоб бераман. – Мендан нафс шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга «нафсни тийиш», деб жавоб бераман. – Мендан чарчоқнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга «уйқу», деб жавоб бераман. – Мендан барча нарсанинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга «эй Робб, деб айтинглар» деган жавобни бераман. Билим юрти мударриси: Нодирбек Домла Жамолов тайёрлади