“МИЛЛИЙ ИФТИҲОРИМИЗ – РАМЗИ”

0
278

2019 йилнинг 18 ноябрь куни билим юртида “18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан билим юртининг мударрис ва талабалари иштирокида “Миллий ифтиҳоримиз — рамзи” мавзусида тадбир ташкил қилинди. Тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги мажлислар залида ўтказилди.
Тадбирни ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари очиқ деб эълон қилар экан, барчани ушбу муборак сана билан муборакбод этди ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Конун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида кабул килинганлигини, миллий байроғимиз — мамлакатимиз суверенитетининг олий рамзи бўлиб, xалқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли сифатида намоён бўлишини айтиб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида ўқув услубий бўлим бошлиғи Т.Насирдинов ҳам сўз олиб ўз нутқи давомида, байроғимиз тегишли бўлган тафсилотлар билан йиғилганларни таништирар экан, Миллий байроғимиз энига 250 см, бўйига 125 см ўлчамдаги тўғри тўртбурчак шаклидаги мато бўлиб, хар бирининг эни 40 см келадиган, мовий, оқ ва яшил эн чизиклардан иборат экани, ўртадаги ок эн чизиғининг хар икки ён тарафидан кенглиги 2.5 см келадиган қизил хошия ўтказилгани, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг юқори қисмидаги мовий эннинг олд ва орқа томонларида, байроқнинг чап четига якин жойда, дастадан 20 см масофада вертикал холатдаги оқ рангли янги ой тасвири жойлаштирилгани, ойнинг дўнг тарафи дастага қараган холатда ва дастагача бўлган масофа дўнгнинг энг четки қисмидан ўлчаниши, ярим ой тасвири xаёлан тўлин ойга бирлаштирилганида, унинг диаметри 30 см чиқиши, яъни байроғимиздаги ой айланаси узунлиги 30 π га тенглиги, мовий рангдаги қисмда шунингдек, ярим ой тасвиридан ўнг тарафда, 12 та беш қиррали юлдузлар тасвирланган бўлиб, улар юкорида 3 та, ўрта қаторда 4 та ва пастки каторда 5 тадан жойлаштирилгани, ҳар бир юлдуз диаметри 6 см келадиган доирага сиғиши, юлдузларга ташқи чизилган доиралар орасидаги масофа хам 6 см қилиб белгилангани, қуйи катордаги 5 дона юлдуз ойнинг пастки қиррасидан 3.5 см масофада жойлашгани, ой ва юлдузлар умумий холатда 70X30 ўлчамдаги тўғри тўртбурчакка сиғишини айтиб, давлат қонунига кўра, миллий байроғимизнинг рангли ва сxематик тасвирини слайд-шоу орқали кўрсатиб берди.

Билим юрти
услубчиси О.Собиржонов

Load More In МАҚОЛАЛАР