Мўмин учун энг катта мусибат нима?

0
9

Инсон мубтало бўладиган энг улкан мусибатлардан бири, ибодатда яшаб юради, сўнгра фитнага учраб, осий ҳолида вафот топади. Шу ўринда рамзий бир қиссани ривоят қилишади: “Қадимда бир муаззин минора устида азон айтар эди. Бир гўзал аёлга кўзи тушдида, унга маҳлиё бўлиб қолди. У аёл ғайридин эди. Муаззин ўша аёлни қидира бошлади. Аёл турмушга чиқиши учун уни диндан қайтиб, муртад бўлишини шарт қўйди. Муаззин унинг шартини қабул қилди ва қабул қилгач йиқилиб ўлим топди. Динидан қайтди ҳам, аёлга уйлана олмади.

Инсон бутун умрини тоатда ўтказиб, сўнгра фитнага учраши ва шу ҳолда якун топиши жуда аянчли ҳолдир. (Аллоҳ асрасин.)
Шунинг учун динимиз мўминлар доимо дуоларида хотимамни хайрли қилгин деб дуо қилишлари керак. Роббимиз барчамизни хотимамизни хайрли қилсин.

Саййид Муҳйиддин махдум ўрта- махсус ислом билим юрти мударриси:
Зухробиддин домла Олимов.

  • Солиҳ дўст танланг

    Ўзингизга солиҳлардан дўст танлашга ҳаракат қилинг. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вас…
  • “…сўралурсизлар”

    Аллоҳ таоло бизга жуда кўплаб неъматлар берган. Бу неъматлар шунчалар кўпки, уларни санаб …
  • Эгасидан берухсат олинган дарахтлар

    Cавол: Бир хонадонда бир нечта олма дарахтлари бор экан. Суриштириб билинса, бу дарахтлар …
Load More In МАҚОЛАЛАР