Мўмин учун зиндон, кофирга эса жаннат

0
72

 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Бу дунё мўминнинг зиндоникофирнинг жаннатидир (Имом Термизий ривояти).

Зикр қилишларича, Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ қози калон мансабида ўтирган вақтларида кунларнинг бирида башанг кийиниб, чиройли ясатилган уловга миниб, ортларидан бир қанча шогирдларни эргаштириб бозор оралаб кетаётсалар, рўпараларидан ёғ босиб кетган кийимда, бадбўй ҳидланиб кетган бир яҳудий ёғфуруш чиқдида шайхнинг йўлини тўсди ва уловининг арқонидан тутиб: Эй шайхсизларнинг пайғамбарингиз айтмаганмидибу дунё мўминнинг зиндоникофирнинг жаннатидебҚани сенга зиндон бўлганиюқани менга жаннат бўлгани? деди.

Шунда Шайх яҳудийга жавобан: Аллоҳ таолонинг менга охиратда тайёрлаб қўйган неъматларига нисбатан олгандагўёки мен ҳозир зиндондаманАммосенга охиратда тайёрлаб қўйган азобу уқубатларига нисбатан олгандагўёки сен ҳозир жаннатдасан, деди. Олимнинг ушбу жавобини эшитган яҳудий тавба қилиб иймон келтирди.

 Файзул Қодир

Manba:muslim.uz

Load More In МАҚОЛАЛАР